Автобусларнинг бекатларда тўхтаб туриш вақти 1 дақиқадан ошмаслиги керак
Тошкент шаҳар транспорти ҳаракати жадвали қоидаларига кўра, барча автобуслар оралиқ бекатларда 20-30 сония туриши керак. Йўловчилар оқими катта бўлган бекатларда (Олой бозори, Чорсу ва бошқалар) эса автобусларга 40 сониядан 1 дақиқагача туришга, охирги диспетчерлик бекатларида 2-5 дақиқа туришга рухсат этилади. Бу ҳақда UZ24 нашри «Тошшаҳартрансхизмат»нинг расмий жавоб хатига таянган ҳолда ёзади.
Йўналишлардаги интерваллар автобусларнинг ҳаракати ва уларнинг ушбу йўналишдаги сонига боғлиқ бўлади.
Иш жадвали бузилган тақдирда, «Тошшаҳартрансхизмат» йўловчилардан 1062 ишонч телефони орқали йўналиш рақами, жадвал бузилган вақт ва автобуснинг гараж ёки давлат рақами ҳақида маълумот беришни сўрайди. Ушбу маълумотларга эга бўлгандан сўнг компания тегишли чоралар кўришни ваъда қилмоқда.
Шарҳлар