Қурбонликка келтириладиган қўйларни ясантирманг

Қурбонликка келтириладиган қўйларни ясантирманг

Ўзбекистон муфтийлиги раҳбарининг ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансуров Қурбон Ҳайитида қурбонликка келтирилиши лозим бўлган қўйларни ясантириш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради “12news.uz”.

«Қадимда Қурбон Ҳайитида қурбонликка келтирилиши лозим бўлган чорвага тамға қўйилган, ленталар боғланган ёки бўёқ билан белгилаб қўйилган. Аммо уларни ясантиришмаган, бу бизнинг динимизда йўқ», — дейди журналистларга шайх.
 
Шайх Абдулазиз Мансуровнинг ушбу изоҳи ижтимоий тармоқларда турлича ясантирилган қурбонликка келтирилиши лозим бўлган қўйларнинг фотосуратлари жойлаштирилганидан сўнг пайдо бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.