Ҳаким Ғаниев Интеррекордс рекордлар китобидан ўрин олди
Ўзбекистонлик бош ошпаз пазандалик рекордини ўрнатиш маросимида дунёдаги энг катта лағмонни тайёрлади.
Эслатиб ўтамиз, маросим 18 октябрь куни Минскда бўлиб ўтди.
Улкан лағмонни тайёрлаш учун ўзбек таомлари бўйича бош ошпаз Ҳаким Ғаниев бошчилигидаги ошпазлар гуруҳи тўпланди.
Ушбу ажойиб таомни тайёрлаш учун 70 кг дан ортиқ қўй гўшти, 60 кг лағмон хамири ва 100 кг сабзавот керак бўлди. Шу тариқа дунёдаги энг катта лағмоннинг умумий оғирлиги уч ярим центнердан ошди.
Бунда нафақат таомнинг оғирлиги, балки уни тановул қилиш тезлиги ҳам рекордга айланди. Маросимга ташриф буюрганларнинг барчаси лағмондан татиб кўрди. Алоҳида лағмон порцияси экспресс-почта орқали Тошкентга юборилди, бу ерда унинг таъмига машҳур “Ялла” гуруҳининг аъзолари баҳо беради.
Қайд этиб ўтамиз, лағмон Қозоғистон, Қирғизистон ва Хитойда истиқомат қилувчи уйғур ва дунганларнинг ҳамда ўзбекларнинг севимли таомларидан бири ҳисобланади.
Фотосурат: https://www.facebook.com/khakim.ganiev
Шарҳлар