Меҳнат муҳожирларининг иш ҳақи тушиб кетмоқда, “бозор курси” эса кўтариляпти
Сўнгги кунларда чет эл валютасининг ўзбек сўмига нисбатан курси Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти валюта сотиб оладиган ва сотадиган “қора бозорда” сезиларли даражада кўтарилди. Бозор иштирокчилари буни россия рублининг заифлашиши билан боғламоқда, дея хабар беради “РИА Новости”.
Агар бир ҳафта олдин бир Америка долларини 3130 сўмга сотиб олиш мумкин бўлган бўлса, ҳозир унинг қиймати 3270-3300 сўмга кўтарилиб кетди, яъни бир ҳафта ичида миллий валюта инфляцияси 6% дан кўпни ташкил этди.
“РИА Новости” томонидан сўров ўтказилган Ўзбекистон валюта бозори иштирокчиларининг фикрича, “қора бозор”да доллар курсининг ўсиши ҳафтада 5% атрофида бўлиши ва декабрь ойининг охирги декадасигача давом этиши мумкин.
«Доллар курсининг ўсиши Ўзбекистонга, биринчи навбатда, меҳнат муҳожирларининг Россиядан юбораётган пул ўтказмалари ҳажмининг камайиши билан боғлиқ», — дейди “РИА Новости”га Ўзбекистон банклар ассоциациясидаги (ЎБА) манба. Бундан олдин ЎБА вакиллари россия рублининг девальвацияси Россиядан Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари ҳажмининг камайишига олиб келишини, бироқ бу республикада даромадларнинг сезиларли даражада тушиб кетишини келтириб чиқармаслигини қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, РФ Марказий банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2013 йил якунлари бўйича Россиядан шахсий пул ўтказмаларини юборишлар орасида етакчига айланган: мамлакатга 6,7 млрд доллар (2012 йил билан солиштирганда +17,5%) маблағ ўтказилган. Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича пул ўтказмаларининг ҳажми 1,79 млрд долларни (+1,8%) ташкил этган. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмаларининг ҳажми солиштирма ифодаланганда мамлакат ЯИМнинг қайриб 12%ни ва йиллик экспорт даромадларининг деярли 45%ни ташкил этади.
Шарҳлар