Пойтахтдаги бекатлар автобусларнинг келиш вақтини кўрсатувчи электрон табло билан жиҳозланади

Пойтахтдаги бекатлар автобусларнинг келиш вақтини кўрсатувчи электрон табло билан жиҳозланади

Тошкентда турли йўналишларда ҳаракатланувчи 170 та автобусга икки томонлама сўзлашув қурилмалари ўрнатилди.

Шу йил охиригача ушбу замонавий метод шаҳар йўловчи транспортининг барча йўналишларида қўлланади. Келаси йили пойтахтдаги мингдан зиёд автобус бекатларига электрон таблоларни ўрнатиш кўзда тутилган, дея хабар беради “Vkurse.uz”.
 
Ушбу таблолар автобусларнинг ҳаракат вақтини кўрсатиб туради, йўловчилар эса ўзларига керакли автобус қачон келишини билиш имкониятига эга бўлади.

Шу билан бирга мобил телефонлар, смартфонлар, планшетлар соҳиблари www.via.uz сайти орқали ўзларига керакли автобуснинг у ёки бу бекатга келиш вақтини, амалдаги тарифларни ва йўналишларни билиб олишлари мумкин.

Фотосурат: ria.ru

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.