Марказий Осиëдаги сув муаммоси АҚШ Конгрессида муҳокама қилинди

Марказий Осиëдаги сув муаммоси АҚШ Конгрессида муҳокама қилинди

Марказий Осиëдаги трансчегаравий дарëлар сувидан фойдаланиш юзасидан минтақа ҳукуматлари ўртасидаги кескинлик ошиб бораëтган бир пайтда АҚШ Конгрессининг Ташқи алоқалар қўмитасида бу муаммонинг очиқ можарога айланиш олдини олиш чоралари муҳокама қилинди.

“Сув бўлишиш билан боғлиқ можаролар ва уларнинг халқаро тинчликка таҳдиди” деб номланган эшитувларда хусусан Тожикистон ҳукуматининг Роғун ГЭСи қуриш режасига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати билдираëтган эътироз тилга олинди, дейилади АҚШ оммавий ахборот воситалари хабарида.

Эшитувларда қатнашган АҚШнинг экологик сиëсат бўйича мутахассислари сув тортишувининг тўғридан-тўғри давлатлараро урушга олиб бориш эҳтимоли заиф экани таъкидлай туриб, айни пайтда бу муаммонинг ечимсиз қолиши минтақадаги асосий кескинлик манбаи эканини эътироф этди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг келаси ҳафта қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан ўтказадиган музокараларидаги бош мавзулардан бири ҳам айнан трансчегаравий дарëлар сувидан фойдаланишга оид икки ва тўрттомонлама келишувлар эришиш масаласидир, деб ёзади “12news” нашри.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.