Муддат қисқарди

Муддат қисқарди

Пенсия соҳасидаги ўзгаришлар ўтган вақт учун пенсия тўловлари муддатига доир бўлди. Энди ёзилган ва пенсионер томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия суммаси уни олиш учун мурожаат қилишдан олдинги ўтган вақт учун кўпи билан 12 ойга тўланади.  

Бунга қадар ушбу муддат уч йилни ташкил этарди.
 
Шу тариқа, агар олдин пенсионер, масалан чет элга ёки республиканинг бошца ҳудудига кетар экан, ўзининг талаб қилиб олинмаган пенсиясини  уч йил доирасидаги исталган давр учун олиши мумкин бўлган бўлса, энди 2015 йил 1 январдан бошлаб пенсионер уни фақат бир йил учунгина талаб қилиши мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, агар пенсия пенсионер томонидан Пенсия жамғармаси бўлимларининг айби билан ўз вақтида олинмаган бўлса, унда пенсионер муддатидан қатъи назар, ўтказиб юборилган барча давр учун пенсияни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, ногиронларга ўтган давр учун ногиронлик нафақасини тўлаш шартлари сақлаб қолинади, агар жисмоний имкониятлари чекланган шахс узрли сабабга кўра ўз вақтида қайта текширувдан ўтмаган бўлса (стационар даволаниш, ўқиш ва хизмат сафари), унда бу муддат 3 йилдан ошмайди.  

Мазкур ўзгаришлар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 59-моддасига киритилмоқда, дея хабар беради “Norma” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.