Яна яроқсиз пуллар…
Шу йил ноябрь ойида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани пенсионерлари нафақа пулларини йўқ қилиниши керак бўлган қоғоз пулларда олди. Тегишли белги барча 200 сўмлик пулларга қўйилган эди. Банк қоғоз лентаси билан ўралган иккала пачкада “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2014 йил август ойи санаси босилган муҳр турарди. Пенсионерлар эътибор бермаган ушбу белгини метрополитеннинг хушёр кассирлари кўриб қолади ва бу пулларга жетон сотишни рад этади.
Пенсионерлар бу ҳолатни тушунтиришларини сўраб Ўзбекистон Марказий банкига қўнғироқ қилишганида, улар бу пулларни зудлик билан “InFinBank”да алмаштиришларини тавсия этишади.
192-сонли почта бўлимининг раҳбари Турсуной Ортиқованинг сўзларига кўра, пенсионерларга банк томонидан почтага ажратилган пуллар тарқатилган. Мантиқ бор. Яъни банкда кассир бу ҳолатга эътибор бермаган ёки била туриб пулларни муомалага қайтарган, почтадаги кассир ҳам хушёрлик кўрсатмаган. Шу тариқа, қоғоз пулларга почтальон ҳам, пенсионернинг ўзи ҳам аҳамият бермаган.
Тўғри, 40 000 сўм унча катта пул эмас. Бироқ йўқ қилиниши керак бўлган пуллар қандай қилиб яна муомалага тушиб қолди?
Эслатиб ўтамиз, худди шундай воқеа июль ойида Халқ банкининг Тўйтепа филиалидан нафақа олувчи пенсионерлар билан ҳам содир бўлган эди.
Шарҳлар