«Халқ банки» яроқсиз пулларни тарқатгани учун узр сўради

«Халқ банки» яроқсиз пулларни тарқатгани учун узр сўради

“Халқ банки”нинг бўлим бошқарувчиси, кадрлар бўлими бошлиғи ва бошқа ходимлари таркибидаги раҳбарияти яроқсиз пуллар берилган пенсионерларнинг уйига шахсан бориб, пулларни алмаштириб берди. Шунингдек, улар ушбу кўнгилсизлик учун узр сўраб, бошқа бундай воқеа такрорланмаслигини таъкидлади.

Бу ҳақда рафиқаси пенсияни яроқсиз пуллар кўринишида олган “Общественный контроль” гуруҳининг аъзоси Тен В. маълум қилади, деб ёзади UZ24 нашри.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Халқ банкининг Тўйтепа филиали пенсионерларга йўқ қилиниши керак бўлган яроқсиз пулларни тарқатган. Маълумотларга кўра, муомаладан чиқарилган пуллар миқдори ярим миллиондан кўп бўлган. «Халқ банки» вакиллари «ҳар ким хато қилиши»ни билдириб, бир кун аввал ғазна бўлимида ходимлар пулларни қайта ҳисоблашда адашиб кетганини маълум қилган. Шунингдек, улар муомалага чиқарилган эски банкнотларнинг аниқ миқдорини ҳам айта олмаган.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.