Ўзбекистонда Рамазон ойига тайёргарлик бошланди

Ўзбекистонда Рамазон ойига тайёргарлик бошланди

Яқинда Тошкентдаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси ваколатхонасида пойтахт имом-хатибларининг умумий йиғилиши ўтказилди.
 
Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, йиғилишда сўз олган Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби Анвар-қори Турсунов муборак Рамазон ойига тайёргарлик ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича тавсияларни билдирди.
 
Хусусан, масжидлар ҳудудида зарур таъмирлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказиш, таровиҳ номозларини ўз вақтида бошлаш ва унинг муддатини чўзиб юбормаслик, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича керакли чора-тадбирларни кўриш, шунингдек закот, фитр ва бошқа хайру-эҳсонлар ҳисобидан маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари билан ҳамкорликда кам таъминланган ва кўп фарзандли оилаларга моддий кўмак бериш тадбирларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
 
Тадбирда қатнашган Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекисон мусулмонлари идораси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллари муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.