Анхор оқшоми: 21 январ янгиликлари
Миллий университетда бу йил қиймати бир миллион доллардан ортиқ маблағга тенг келадиган хазина топилганини тасдиқлашди. Бунга қадар ОАВда 80 йил муқаддам Романов хос уйидан йўқотиб қўйилган қимматбаҳо буюмлар Тошкентда эски бино ертўласида қазилма ишлари чоғида топилгани тўғрисидаги маълумот тарқалганди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга расмий сафари бошланди. У ерда Президент биринчи навбатда бир гуруҳ ёшлардан иборат ватандошлар билан учрашди. Бугун Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувлар белгиланган. Эртага Президент Шавкат Мирзиёев Бавария бош вазири билан учрашади.
Тошкентда спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлдирилишига оид иш бўйича суд жараёни бошланди. Эслатиб ўтамиз, бу спортчи “Аурум-898” тунги клубида қўриқчи билан бўлган можаронинг қурбони бўлган эди. Клубнинг собиқ 4 нафар қўриқчиси айбдорлар курсисида. Навбатдаги суд йиғилиши 23 январда бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда блокчейн – академияси ташкил этилади. У Марказий Осиёда академиянинг биринчи қалдирғочи бўлади. Бизнес ва бошқарув Республика олий мактаби ва Жанубий Кореянинг Kobea Groupи шу ҳақдаги шартлашувга имзо чекдилар. Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, блокчейн-технологиялар соҳасида биринчи қалдирғочлар – маҳаллий мутахассислар 2021 йилга қадар тайёрлаб чиқарилади.
Халқ таълими Вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО мактабларда қувғин қилишнинг олдини олиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳа 2019-2020 йилларда амалга оширилади. Бу ташаббус доирасида қувғин ва таъқиб омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқишлари мақсадида мактаблар психологлари ва ўқитувчилари учун қатор амалий ва теоретик тадбирлар, шу жумладан, тренинглар ва семинарлар ўтказилади.
Шарҳлар