Анхор оқшоми: 23 январ янгиликлари
Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси меҳмонхоналарга “ахлоқсизликда гумон қилинган” ташрифчи туристларга хона беришни рад этиш ҳуқуқини беришни таклиф қилмоқда. Меҳмонхона хизматлари кўрсатишнинг намунали қоидалар лойиҳасида “аҳлоқсиз хулқ” тушунчаси қайд этилмаган. Мазкур лойиҳа муҳокама учун эълон қилинди.
Каратэ Миллий федерациясининг собиқ раисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Нурхон Нафасовга нисбатан жиноий иш иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича Департамент томонидан 2018 йил 16 ноябрда “товламачилик” ва “ўзлаштириб олиш ёки камомад орқали ўғирлаш” моддалари бўйича қўзғатилган. У 125,5 миллион сўмни ноқонуний ўзлаштириб, сарфлаб юборган.
Андижон вилоятидаги номи чиққан Ҳасан табибнинг фаолиятига нуқта қўйилди. Унинг хонадонига кунига 300-400 нафар фуқаролар келиб кетиб турган. Табиб хасталигидан қатъий назар инсонларга қора нўхат, асалли сув ва писта истеъмол қилишни кўрсатма бериб келарди. Табиб бу керакли маҳсулотларни ўз қўшнисидан харид қилишни таклиф этиб келган. Бу вақтга қадар прокуратура лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан шуғулланган тақдирида жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.
Парламентнинг қуйи палатасига “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Мазкур ҳужжат сунъий уруғлантиришга изн беради. Ҳозирги пайтда бу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилиш ва унинг концептуал ҳолатларини муҳокама қилиш имконини берадиган қонун чиқарувчи палатанинг пленум мажлиси муҳокамасига киритиш учун ҳозирланмоқда.
Шарҳлар