Анхор оқшоми: 24 январ янгиликлари

Анхор оқшоми: 24 январ янгиликлари

Ўзбекистон Орол бўйича БМТнинг траст фонди доирасида умумий қиймати 60 миллион долларга тенг 19 та лойиҳани ҳозирлаб қўйди. Маблағларнинг бир қисми Орол денгизининг қуриб қолган тубида ўрмонни кўчириб ўстиришга йўналтирилган. Йил мобайнида 500 минг гектардан ортиқ денгиз тубига саксовул экилади. Саксовул кўчириб ўтказишда 530 дан ортиқ тракторлар,  турли йўлларда юришга мослашган машина транспорти, экскаваторлар ва иккита Ан-2 самолётидан фойдаланилмоқда. Мазкур траст  фонди беш йил давомида иш ўринларини кўпайтириш, Орол ҳудудида ижтимоий ва табиий шароитларни яхшилаш учун 123,2 миллион долларлик маблағни жалб қилишни режалаштирган. Ўзбекистон, шунингдек. Оролбўйидаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун Билл Гейтс хайрия жамғармасини жалб этиш ниятида. Ўзбекистон  Орол бўйича кўп тарафлама шерикчилик фондининг дастлабки ҳомийларидан бўлиб, 6,5 миллион доллар маблағ бағишлади.
 
Бош прокуратура Нурхон Нафасов иши бўйича  Миллий олимпия қўмитаси айбловини рад этди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Миллий Олимпия қўмитасига тегишли сайтда каратэ федерациясининг собиқ раисига нисбатан жиноий иш очилгани ҳақидаги маълумот пайдо бўлди. Бош прокуратура бундай маълумотлар тергов ёки назорат органларининг фақат бу жараёнга тааллуқли вакиллари томонидан ифода этилиши мумкинлигини маълум қилди. Идора берган маълумотларга кўра, Нафасов иши бўйича тергов ишлари давом эттирилмоқда.
 
Бош прокуратурадан хабар қилишларича, лойиҳага 100 миллион АҚШ доллари ҳажмида сармоя сарфлаётган Корея компанияси томонидан Фарғонада бинолар бузилганидан сўнг ер майдонлари берилаётгани тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланмаган. Эслатиб ўтамиз, Фарғона шаҳрида Гидролиз шаҳарчасида бинолар бузилиб, бино истиқоматчилари  мажбуран кўчириб юборилмоқда. Бош прокуратура бу ишни ўз назорати остига олди, идорадан прокуратура истиқоматчиларни шаҳар чеккасига кўчириб юборилишининг нечоқлик ҳаққонийлигини ўрганиб чиқишда давом этишини маълум қилди.
 
Москва суди террорчилик тадбирларини тайёрлашда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқаросини айбдор деб топди. Айбланаётганлар орасида Қирғизистон фуқаролари ҳам бор. Улар ИШИД террористик ташкилотининг жиноий гуруҳи аъзолари бўлиб, ўқ отиш қуроллари ва қўлбола портлатиш мосламалари қўлловида Москва ва Санкт-Петербургда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирганлар. Айбдорлар 6 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум этилиб, қаттиқ режимли колонияда жазо муддатини ўташга ҳукм қилиндилар.
 
Миллий авиакомпания Грузияга рейслар очиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, Мюнхен ва Карочига ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.