Анхор оқшоми: 25 январ янгиликлари
2018 йилда Ўзбекистон йўлларида 2262 киши ҳалок бўлди. ИИВ маълумотларига кўра, фалокатлар чоғида 8458 нафар киши турли даражадаги тан жароҳати олган.
Миллий Олимпия Қўмитаси Нурхон Нафасов билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб берди. Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура каратэ Миллий федерациясининг собиқ раисига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани тўғрисидаги маълумотларни рад этди. Бунга жавобан Олимпия қўмитаси барча федерацияларни мониторингдан ўтказаётгани ва бу каби фактларни аниқлаган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришини баён қилди.
Ижтимоий тармоқларда Фарғона ҳокимининг уч хил имзолари тасвири туширилган фотосуратлар тарқалди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Фарғонажа Гидролиз шаҳарчасида турар уйлар бузилмоқда. Бу турар уйлар истиқоматчиларига бузилаётган яшаш жойларига тенг қийматли жой берилмаяпти.
Ўзбекистон вилоятларида йўллардаги ажратувчи тўсиқлар олиб ташлана бошланди. Ўтган йил шаҳар ҳокимиятидагилар пойтахтимиз йўлларидаги барча ажратиб турувчи тўсиқларни тўлиқ демонтаж қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси: “аҳлоқсизлик” тўғрисидаги хатбоши Жиноят кодексидан нусха олинган. Мазкур Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаевнинг сўзларига кўра, “яхшироқ бўлишини истагандик, аммо унчалик чиқмади”. Энди эса бу ифода қўйидагича: “Ижрочи (меҳмонхона) истеъмолчи келишув шартларини бузадиган бўлса, бир томонлама тартибда келишув ижросидан (ошкора таклиф) бош тортишга ҳақли”.
Шарҳлар