Анхор оқшоми: 26 декабр янгиликлари
Бунёд этилаётган “Хумо арена” муз мажмуаси омборида ёнғин чиқди. Ёнғин бир соат ичида бартараф этилди, жабрланганлар йўқ. Ёнғин чиқишига пайвандлаш ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлигига қарши техника қоидаларининг бузилиши бўлганлиги дастлабки тахмин сифатида қаралмоқда.
Ўзбекистонда яна ҳушёроналар очилади. Бу жараён билан соғлиқни сақлаш Вазирлиги шуғулланади. Ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларида алоҳида хоналар асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, зарур дори – дармонлар таъминлаб берилади.
GM Uzbekistan компанияси Фарғонадаги автосалон директорини ишдан бўшатди. «Фарғона Автомарказ» МЧЖ директори коррупцияда гумон қилинмоқда.
Депутатлар “Ходимлар маълумотлари тўғрисида” қонун лойиҳасини муҳокамасига киришдилар. Қонун лойиҳаси фуқароларнинг персонал маълумотларини ҳимоя қилишга қаратилган. Қуйи палатада мазкур қонун фуқароларга ўзларининг шахс маълумотларини назорат қилиш имконини беради.
Уч нафар ҳоким Тошкент шаҳрининг учта туманига ҳоким лавозимига тасдиқланди. Баҳтиёр Раҳмонов Олмазор тумани ҳокими, Шавкатбек Эргашев Мирзо Улуғбек тумани ҳокими, Шуҳрат Пўлатов Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Шарҳлар