Тошкент ҳокими Akfa акцияларига эга эканлигини тасдиқлади. Жаҳонги р Ортиқхўжаев акцияларни бошқаришни бошқа шахсларга топширганини ҳам қайд этди. “Президентимиз бу ерда тўплаган тажрибамни инобатга олган ҳолда мени раҳбар, ҳоким этиб тайинлаганида корхона бошқарувини бошқа шахслар, хусусан ёрдамчиларимга топшириш унинг менга қўйган талаби бўлди, бироқ менга улушимдан воз кечиш талаби қўйилмади”, деб таъкидлади у. Эслатиб ўтамиз, Британиянинг Open Democracy нашри ўтказган текширувида баён қилинишича, Tashkent City лойиҳасида иштирок этаётган баъзи компаниялар Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан алоқадор.
Ва яна қурилиш мавзусига қайтиб: Фарғонадаги Гидролиз шаҳарчасининг бўлғуси бунёдкорлари ким экани маълум бўлди. Жанубий Кореянинг Chung Construction Design Group 25 январь куни Фарғонада меҳмонхона ва бошқа иншоотлар қуришга киришадиган Chung group – TGDG чет эл корхонасини рўйхатдан ўтказди.
Бош прокуратура сув хўжалиги соҳасида 4,2 миллиард сўмлик маблағ талон-тaрож қилинганлигини аниқлади. Мазкур йўналишдаги текширишларда «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси, «Давсувмахсуспудрат» ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида далолатномаларга сохта ёзувлар киритилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоронинг тарихий қисмида қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилди. Бунга қадар ЮНЕСКО буфер ҳудуди майдонида сайёҳлик маркази ва икки қаватли бозор қурилишини танқид остига олган эди.
Ўзбекистонда яна сиёсатшунослик фани ўқитиладиган бўлди. Ҳозирча бу фан жаҳон иқтисоди ва дипломатия Университетида киритилди. Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда сиёсатшунослик фани ўқитиладиган фанлар рўйхатидан чиқарилган эди.
Яна
“Ўзбекистон” метроси ёнида қўшимча пиёда ўтадиган йўллар пайдо бўлади. Бунга Tashkent City нинг осмонўпар бинолари қурилаётгани учун метро бекатидан чиқиш тарафи ёпилганлиги сабаб бўлди.
Яқин вақт ичида автобусларни кузатиш учун MyBus иловаси яна ишлаши кутилмоқда. Илова ўтган йилнинг декабрида ишлашдан тўхтаган эди. "Тошшахартрансхизмат" дан маълум қилишларича, уни ишлашига саноқли кунлар қолган.
Комментарии (0)
-
Шу соатга қадар муҳим янгиликлар30 янвuary 2019 85 0
-
Шу соатга қадар муҳим янгиликлар29 янвuary 2019 74 0
-
Шу соатга қадар муҳим янгиликлар28 янвuary 2019 80 0
-
Шу соатга қадар муҳим янгиликлар25 янвuary 2019 102 0
Сўнгги янгиликлар
-
Жамият31 янвuary 201917:49 0
-
Жамият30 янвuary 201918:02 0
-
Жамият29 янвuary 201918:25 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: