Анхор оқшоми: 5 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 5 декабр янгиликлари

Ucell  давлат тасарруфидаги компанияга айланди. Уяли оператор 215 миллион долларга Давлат рақобат қўмитасига сотилди. Фақат Beeline гина ягона хусусий операторлигича қолмоқда.
 
Жиззах вилоятида тўрт нафар киши газ исидан заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмган. Қўлбола тайёрланган иситиш печларини рўзғорда газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаган ҳолда қўллаш заҳарланишга сабаб бўлган.
 
Самарқанд вилоятида 31 та мактабгача тарбия муассасалари кузги-қишки мавсумга тайёрланмаган. Уларнинг аксарияти қўлбола печлар орқали иситилмоқда. Тарбияланувчилар кун давомида устки кийимда юриб, овқатланадилар ва устки қиёфатда ухлайдилар.
 
Эндиликда ота-оналар мактабгача тарбия муассасалари қай йўсинда ишлашини белгилаб берадилар. Бу ҳақда 3 декабрдаги “Мактабгача тарбия муассасаларининг кузатиш кенгаши тўғрисида”ги Низомда қайд этилади. Мудиралар бундан буён ўзбошимча қарор қабул қилолмайдилар, улар тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан ҳисоблашишлари керак бўлади. Мудирани  Кузатиш кенгаши аъзолари сайлаб, ундан молиявий ҳисобот қабул қиладилар.
 
Ўзбекистонда болалар омбудсмани тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. БМТнинг бола ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси экспертлари болалар омбудсманига бола ҳуқуқлари бузилиши текширувини олиб бориш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан зарур маълумотни талаб қилиб олиш ҳуқуқини беришни тавсия қилдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.