Банк ходимлари пахта далаларига чиқарилмоқда
Наманган вилоят ҳокимлиги Марказий банк бошқармаси билан ҳамкорликда банкларнинг маҳаллий филиалларига пахта теримига нечта кишини ва айнан қайси хўжаликларга ажратиш кераклигини белгиловчи ҳужжатни топширган.
Уўбу ҳуждатнинг фотосурати «Банкир кундалиги» деб номланувчи банк ҳамжамиятининг профессионал телеграм-каналида чоп этилган. Айтиш жоизки, банкларнинг айрим филиалларида пахта теримига чиқиш талаб қилинаётганидан кам одам ишлайди. Бундай ҳолларда банклар одатда одам ёллайди ва уларнинг даладаги ишига ҳақ тўлайди. Шу тарзда фермерлар тўланган ишчи кучига эга бўлади. Банк ходимларининг сўзларига кўра, ўтган йили ҳам Наманганда шундай вазият бўлган.
Манба: “Банкир кундалиги”
Ҳозир Ўзбекистонда пахта ишлаб чиқаришни хусусийлаштириш ва мажбурий меҳнатни келтириб чиқараётган квоталар тизимини бекор қилиш орқали пахьачилик соҳасини ислоҳ қилиш жараёни кетмоқда.
Шу йил август ойида Танзила Нарбаева раислигида ўтказилган Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссиянинг охирги йиғилишларидан бирида жорий пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, меҳнат муносабатларини тўғри расмийлаштириш, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш масалалари муҳокама қилинганди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнат учун жарима миқдори 50 дан 100 гача БҲМни,, агар ушбу ҳуқуқбузарлик вочга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса – 70 дан 100 гача БҲМни ташкил қилади. Маъмурий санкциядан кейин меҳнатга такрор мажбурлаганлик учун ЎзР Жиноят кодексининг 148.2-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик қўлланади.
Anhor.uz таҳририяти бу борада расмий изоҳ сўраб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, Наманган вилоят ҳокимлигига ва Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилди.
Шарҳлар