Тошкентдаги сайлов участкалари қай даражада инклюзив

Источник: Дана Опарина/Anhor.uz

Ўзбекистон президенти сайловларигача бир ҳафта вақт қолди, бу орада эса сайлов участкалари ногиронлиги бор кишиларнинг эҳтиёжларига мослаштирилмаган. Anhor.uz журналисти Дана Опарина ва Ногиронлар уюшмаси раисининг ўринбосари Фарҳод Абдураҳмонов Тошкентдаги бешта сайлов участкасини текширди.Марказий сайлов комиссиясида сайловлар бошлангунга қадар участкаларда имконли муҳит яратилишини назорат қилишга вақт бор. Айрим участкалар ногиронлиги бор кишилар учун шароитлари бўйича яхшироқ бўлса, бошқаларида бундай шароитлар йўқ эди, аммо муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар – умумий.

Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли мактабда жойлашган 24-сонли участка

Участкага кириш йўлини ариқ қийинлаштирган, шу сабабли Фарҳод Абдураҳмонов ҳаракат кучли бўлган йўлга чиқишига мажбур бўлди, бу эса ҳаёт учун хавфли. Мактаб дарвозаси унида баландликлар турлича, бу ҳам аравачанинг ҳудудга киришини қийинлаштиради. Кириш жойидаги пандусда унча катта бўлмаган тўсиқ мавжуд. Пандуснинг ўзи бир томондан тутқич билан жиҳозланган, бироқ нормативларга кўра у икки томонлама бўлиши керак.

Эшик орқали ўтиш учун техник чақиришга тўғри келди, чунки эшикнинг фақат бир тавақаси очиқ эди.

Фарҳод Абдураҳмоновнинг қайд этишича, овоз бериш учун мўлжалланган кабиналарда ногиронлиги бор кишилар учун етарлича ёруғлик ҳамда қисман кўрадиган одамлар учун лупа бўлиши лозим. Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсадларга бюджет маблағлари ажратилган.

Кабинанинг ўзи стандартларга жавоб беради, аммо унда кабина ногиронлиги бор кишилар учун мўлжалланганини билдирувчи белги йўқ.

Сайловлар олдидан участка йирик шрифт ва Брайл шрифти босилган трафаретларни олиши керак.

Шунингдек Фарҳод Абдураҳмонов сайлов участкасининг вакилларига сайловлар кунида мавжуд проекторни кўринадиган жойга ўрнатишни тавсия қилди, чунки унда сурдотаржимали ролик трансляция қилиниши керак.

Бундан ташқари, участкада ҳожатхона ва тиббий пункт жойлашуви ҳақидаги кўрсатувчи белгилар етишмайди.

Мактаб вакилининг сўзларига кўра, мактабда ногиронлиги бор икки нафар ўқувчи ўқийди. Асосий бинодаги ҳожатхона ногиронлиги бор кишилар учун мослаштирилмаган.

Ушбу участкада қарийб 50 нафар ногиронлиги бор киши овоз беради. Фарҳод Абдураҳмонов участкада сайлов кунида ногиронлиги бор кишиларга ёрдам берадиган волонтёрлар бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Мирзо Улуғбек туманидаги International House академик лицейидаги 20-сонли участка

Лицейнинг асосий кириш жойида ўрнатилган пандус жуда қия – аравачани тўрт қўллаб ҳаракатлантиришга тўғри келди. Ўзбекистон ратификация қилган Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 19-моддасида ногиронлиги бор шахслар мустақил турмуш тарзини юритиши кераклиги таъкидланади.

Овоз бериш кабинасида, олдинги участкадаги сингари, ёруғлик етарли эмас, лупа ва кабина ногиронлиги бор кишилар учун мўлжаллангани ҳақидаги белги йўқ.

Лицей вакилининг сўзларига кўра, ҳожатхона ногиронлиги бор шахсларнинг эҳтиёжларига мослаштирилмаган. Участкада сайлов кунида сурдотаржимали ахборот намойиш этилиши учун проектор бор, уни кўзга кўринадиган жойга ўрнатишни ваъда қилишди.

Мирзо Улуғбек туманидаги “Мирзакалон Исмоилий” маҳалла қўмитасида жойлашган 21-сонли участка

Пандусда текис эмас, бунинг устига унинг қопламаси ҳаддан ташқари силлиқ бўлиб, ёмғирлар ва совуқда аравачада юрадиган кишиларнинг киришига тўсқинлик қилади. Шунингдек пандуснинг иккинчи томонига тутқич қўйиш лозим.

Маҳалла қўмитасининг эшиклари ташқарига очилади, бу эса аравачанинг киришига халақит беради.

Олмазор туманидаги “Гуручариқ” маҳалла марказида жойлашган 766-сонли участка

Бу Фарҳод Абдураҳмонов қарайдиган сайлов участкаси. Бу ерда ҳам пандус жуда қия, тутқичлари йўқ, қопламаси эса сирпанчиқ.

Ногиронлиги бор кишилар учун кабина махсус белги билан жиҳозланган, қолганлар борасида эса тавсиялар бошқа участкаларга берилганидай каби.

Олмазор туманидаги 28-сонли мактабда жойлашган 765-сонли участка

766-сонли участкадан 765-сонли участкага борадиган йўлда зинапоя бор, у Фарҳод акани йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланишга мажбур қилди. Мактаб олдидаги майдон машиналар тураргоҳига айланган, бу ҳам участкага боришни қийинлаштирди.

Бунинг устига бинонинг ўзига бирданига кириб бўлмади – дарвоза ёпиқ эди. Кейин тутқичлари бўлмаган пандусдан юришга тўғри келди, унинг ҳам қиялик бурчаги катта, қопламаси эса силлиқ бўлиб чиқди.

Овоз бериш кабинасига у ногиронлиги бор кишилар учун эканлигини билдирувчи белги қўйилганини кўрдик. Шунингдек бу ерда сурдотаржимали ролик трансляцияси учун мониторни ҳам қайд этдик.

Мактаб вакилининг сўзларига кўра, ҳожатхона ногиронлиги бор кишиларнинг эҳтиёжларига мослаштирилмаган.

Республика мусиқа ва санъат коллежидаги 707-сонли участка

Коллеж ногиронлиги бор кишиларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилмагани маълум бўлди. Фарҳод Абдураҳмонов ичкарига кира олмади, чунки пандус жуда тор ва қия бўлиб, тутқичлари ҳам йўқ эди.

Овоз бериш кабинаси ҳам, бинодаги ҳожатхона ҳам ногиронлиги бор кишилар учун мослаштирилмагани аниқланди.

Айтиш жоизки, жойлардаги сайлов участкаларининг вакиллари яхши хабардор эмас, улар юқорида тавсифланган муаммоларни ҳал қилиш учун маблағ ажратилишини сўраб қаерга мурожаат қилиш кераклигини тушунмаяпти. Фарҳод Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, вакиллар бундай сўров билан маҳаддий ҳокимият вакилларига мурожаат қилишлари лозим.

– Авваллари участкаларда имконли муҳит йўқ эди, бу ногиронлиги бор кишиларга ўзларининг сайлов ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қиларди, – дейди Ногиронлар уюшмаси раисининг ўринбосари. Ҳозир вазият яхшиланган – ногиронлиги бор кишилар ўз ҳуқуқини амалга ошириши мумкин, аммо имконли муҳитни яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳам талайгина.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.