Гидроксихлорохин кимдан харид қилиняпти?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) плаквенилни синовдан ўтказиш ишларини тўхтатли, бироқ Ўзбекистонда препарат коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун қўлланишда давом этмоқда. Давлат ушбу препаратни қарийб ярим миллиард сўмга харид қиляпти, аммо дорихоналарда унинг етишмовчилиги кузатилмоқда.
Можаро тарихидан
Гидроксихлорохин («Плаквенил») жамиятни катта баҳс-мунозарани келтириб чиқарди. Даставвал уни Ўзбекистонда Covid-19 беморларини даволаш протоколига киритишди, кейин чиқариб ташлашди, сўнгра яна киритишди. 4 июль куни ЖССТ плаквенилни синаш ишларини тўхтатиши ҳақида хабар берганди. Ўзбекистонлик шифокорлар нега бу препаратдан воз кечишаётганига изоҳ беришди, очиқчасига қарши чиққанлар эса таҳдидларга учрай бошлади. Ушбу препаратни ишлаб чиқарувчи «Санофи» компанияси препаратнинг ножўя таъсирлри ҳақида огоҳлантирганди. Миллий палата Covid-19 беморларини даволаш бўйича қўлланмани ишлаб чиқди, ундан плаквенил чиқариб ташланди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб аъзоси Хабибулла Оқилов ушбу препарат бўйича “ҳозир тадқиқотлар ўтказишга на вақт, на зарурат бор”лигини айтади. Унинг сўзларига кўра, плаквенилни касалликнинг илк босқичларида қўллаш самарали натижа берар экан.
Давлат ташкилотлари гидроксихлорохинни кимдан харид қиляпти?
Давлат харидлари порталидаги маълумотларга кўра, 10 август куни Тошкент соғлиқни сақлаш бошқармаси тўғридан-тўғри плаквенил аналогини – 5000 ўрам гидроксихлорохинни (ишлаб чиқарувчи ва у ишлаб чиқарилган мамлакат кўрсатилмаган) «Дори Дармон» акциядорлик компаниясидан сотиб олди. Бир дона товар нархи 84 минг сўмдан сал ошди, умумий суммаси эса 420 млн сўмдан ошди. 19 август куни Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси «Тошкент вилояти Дори Дармон АЖ» дан бир ўрами учун 85 минг сўмдан 200 ўрам гидроксихлорохинни харид қилди (умумий қиймати – 17 млн сўм). Шунингдек плаквенил препаратини «Дари Дармак» Қорақалпоғистон бўлими ҳам харид қилган.
Дорихоналарда нима гап?
ИСтеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг аниқлашича, дорихоналарда Плаквенил препаратига 310 минг сўм чегаравий нарх қўйилганига қарамасдан, 500 минг сўмдан 1 млн сўмгача нархда сотилмоқда. Агентлик томонидан ўрганилган уч дорихонанинг ўзида ушбу дорининг Испанияда ишлаб чиқарилган варианти топилган.
Шарҳлар