Хорижий мамлакатлар ривожланиши институти ва UNICEFнинг янги ҳисоботида таъкидланишича, камбағалликни камайтиришда болалар учун универсал нафақалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга

Хорижий мамлакатлар ривожланиши институти ва UNICEFнинг янги ҳисоботида таъкидланишича

Хорижий мамлакатлар ривожланиши институти (ODI) ва UNICEF томонидан бугун чоп этилган янги ҳисоботга кўра универсал болалар нафақалари, яъни оилаларнинг моддий аҳволидан қатъий назар, болалар учун тўланадиган нафақалар ёки солиқ трасфертлари, болалар орасида камбағалликга қарши курашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бироқ бундай нафақалар бугунги кунда дунёдаги ҳар 10 та мамлакатдан биттасида тадбиқ этилган.
 
Универсал болалар нафақалари: Сиёсий масалалар ва вариантлар номли ҳисоботда таъкидланишича, ўрта даромадли мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг атиги 1 фоизини универсал бола нафақаларини тўлашга ажратилиши бутун аҳоли орасидаги камбағаллик даражаси 20 фоизга пасайишига олиб келади.
 
Юқори даромадли 15 та мамлакат мисолида шуни кўриш мумкинки, универсал болалар нафақаларининг тўланишини болалар орасидаги камбағаллик даражасини ўртача 5 фоиз пунктига қисқаришига олиб келди. Бундан ташқари, универсал болалар нафақаларини тўланиши бошқа бир қатор ижобий натижаларга олиб келиши ўз исботини топди, яъни, маҳрумлик даражасини камайиши, болаларнинг умумий фаровонлигини таъминлаш, уларнинг соғлиғини сақлаш, таълим олиши, озиқ-овқат хавфсизлиги, меҳнат унумдорлиги ва балоғат ёшига етганда жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш ва иқтисодиётни ривожланишига ўз ҳиссасини қўша олиш қобилиятларининг кучайтириши каби натижаларни мисол қилиш мумкин.
 
«Болаларга сармоя киритиш нафақат уларнинг ҳаётини ўзгартиради, балки уларнинг маҳаллий ҳамжамиятлари ва умуман бутун жамият учун катта фойда келтиради», дейди UNICEFнинг ижрочи директори Генриетта Фор. «COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий тушкунлик камбағалликни қисқартириш бўйича эришилган кўп йиллик ютуқларга путур этказар экан, болалар учун универсал нафақалар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳаётий аҳамият касб этиши табиий. Улар етарли таъминотга эга бўлмаган оилаларни камбағаллик ва маҳрумлик даражасининг чуқурлашувидан ҳимоя қилиши ҳамда мамлакатларни ҳалокатли ижтимоий ва иқтисодий оқибатлардан қутқариши мумкин”.
 
Нафақаларни универсаллаштириш, оилаларни моддий аҳволини баҳолаш жараёнида рўй берувчи турли хатоликлар натижасида муҳтож олиалалрни зарур бўлган моддий ва ижтимоий ёрдамда маҳрум этиш хавфини камайтиради. Шунингдек, нафақалар ёки солиқ трансфертлари каби ижтимоий ҳимоя дастурларини универсаллаштириш нафақа олувчиларни шаънини сақланишига ва уларнинг ўз қадр-қимматини ҳис этишига ҳам ёрдам беради.
 
“Универсал болалар нафақалари нафақат камбағалликни камайтиришда ниҳоятда муҳим вазифани ўтайди, балки ижтимоий бирдамликка ва ижтимоий ҳимоя тизимини жамият томонидан қўллаб-қувватлашга кўмаклашади. Универсал болалар нафақаларини тақдим этиш йўлга қўйилган мамлакатларда улар миллий ижтимоий сиёсат тизимининг асосини ташкил этади ва инқироз даврида ижтимоий ҳимоя кўламини кенгайтиришда самарали ҳисобланади”, дейди Хорижий мамлакатлар ривожланиши институти бош ижрочи директори Сара Пантулиано.
 
Ҳисобот бўйича етакчи муаллиф ва Хорижий мамлакатлар ривожланиши институтининг тенглик ва ижтимоий сиёсат йўналиши директори Франческа Бастагли шундай дейди: «Амалда мамлакатлар турли йўллардан фойдаланиб, универсал болалар нафақалари билан аҳолини юқори дарагада ёки тўлиқ қамраб олишга эришдилар. Одатда мазкур амалиёт босқичма-босқич табдиқ этиладиган жараён бўлиб, универсал болалар нафақаларига оид қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва сиёсий жиҳатдан тартибга солиш, маъмурий ва молиявий салоҳиятни кучайтириш, шунингдек, сиёсатни қўллаб-қувватлаш учун давлат ва жамият кўмагини шакллантиришни ўз ичига олади.»
 
Ҳисоботда қайд этилган муҳим фикр шуки, ижтимоий нафақа дастурлари меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида меҳнат ҳақи тўланадиган ишларда банд бўлиш иштиёқини камайишига олиб келмайди. Аксинча, ижтимоий нафақалар ота-оналарга бандликга бўлган талабларини оилаларининг эҳтиёжлари билан мувозанатлашга ёрдам беради.
 
Ҳисобот шу нарсани ойдинлаштириб бердики, болалар ва оилаларни нафақа билан таъминлаш дастурлари қамровини кенгайтириш миллий устуворликни ва молиялаштиришда халқаро ҳамжиҳатликни талаб этади, айниқса аҳолиси кўп бўлган ва COVID-19 туфайли бюджети янада чекланган, кам даромадли давлатлар учун. Ҳисоботда таъкидланишича, универсал болалар нафақаларини тақдим этиш  кенг кўламли ижтимоий муҳофаза тизимлари ҳамда соғлиқни сақлаш ва таълим бериш сингари сифатли ижтимоий хизматлар томонидан қўллаб-қувватланиши зарур.
 
Ҳисоботда универсал қамровга эришиш йўллари, жумладан кам даромадли мамлакатлар ёш болалар учун тўловларни амалга ошириш ва барча ёшдаги болалар гуруҳлари учун универсалликни таъминлашга тайёрланиш йўллари ёритилган. Қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва сиёсий жиҳатдан тартибга солиш, маъмурий ва молиявий салоҳиятни кучайтириш, шунингдек, сиёсатни қўллаб-қувватлаш учун давлат ва жамият кўмагини шакллантириш каби қадамлар, универсал болалар нафақаларнинг таъминланишига эришишда ниҳоятда муҳимдир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.