Карантин муассасаларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва овқатланишни ташкиллаштириш билан ким шуғулланган
Карантин касалхоналарига нонушта, тушлик ва кечки овқатларни ташкиллаштириш ва етказиб бериш билан бир нечта ташкилот шуғулланган. Бунга Davletovuz каналининг муаллифи эътибор қаратади.
Шартномаларнинг энг катта суммаси – 52 млрд сўм – «Наврўз давлат кабуллар уйи» давлат корхонасида экани маълум бўлди. Давлат харидлари порталининг маълумотларига кўра, давлат корхонаси томонидан май ойида 18,1 млрд сўмлик, июнь ойи бошида 9,2 млрд сўмлик ва июнь ойининг дастлабки саналарида 9 млрд сўмлик, июнь ойининг ўртасида эса 15,4 млрд сўмлик хизмат кўрсатилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Махсус карантин маркази буюртмачи сифатида қайд этилган.
Озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланган яна бир ташкилот – Мazali taomlar mamlakati МЧЖ. У билан тузилган шартноманинг умумий суммаси 5,7 млрд сўмни ташкил қилган. Давлат харидлари порталида қайд этилишича, Covid-19 га чалинган беморлар учун 90 минг порция парҳез озуқага ва ходимлар учун 36 минг порция овқатга буюртма берилган. Овқат Зангиота туманидаги карантин касалхонасига етказиб берилган.
Page Group МЧЖ Тошкент тиббиёт институти клиникасига 1,9 млрд сўмлик овқат етказиб берган. Хусусан, август ойида 55300 порция 4 марталик озуқа етказилган. Июль ойида эса мазкур ташкилот худди шу клиникага 589 млн сўмлик 18430 порция овқат етказган. Овқатланиш кунига 4 марталик бўлган.
Июнь ойи охирида Оrient Alliance МЧЖ томонидан 1-сонли Республика клиник касалхонасига 203 млн сўмлик 5730 порция 4 марталик овқат етказилган. Шунингдек, худди шу ташкилот шу йил март ойида Республика тери-таносил клиник касалхонасигаовақт етказиб бериш билан ҳам шуғулланган. Шу тарзда, 72,2 млн сўмлик 2002 порция 4 марталик овқат етказилган. Август ойида ташкилот мазкур касалхонага 17,6 млн.сўмлик 488 порция овқат етказиб берган.
Orient Alliance МЧЖ корхонаси Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббий марказига 170,6 млн сўмлик овқат етказиб берган.
Мавзу бўйича ўқинг:
Шарҳлар