Касал ходимлар, уч қаватли бинога битта ҳожатхона: Қорақалпоғистон СЭНМда Covid-19 билан боғлиқ вазият қай аҳволда?
Anhor.uz таҳририяти Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати республика марказининг (ДСЭНРМ) ўта хавфли инфекциялар бўлими эпидемиолог-шифокори Нина Низомуддиновадан хат олди. Шифокор томонидан тавсифланган вазият кишини қўрқитади, шу боис таҳририят хатни ўқувчилар, Ўзбекистон Республикаси коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳукмига ҳавола этишга қарор қилди.
«Ҳамкасбим кабинетда касалланиб, ПЗР-тест топширганидан сўнг мен организмимдаги ўзгаришларни хушёрлик билан кузата бошладим. 6 июль куни енгил бетоблик, томоқ қичиши пайдо бўлди, ҳароратим – 37,2-37,5. 7 иль куни аломатлар кучайди, ҳарорат 38-38,5 гача кўтарилди. Бизнинг (кабинетда 4 киши ўтирамиз) бизни коронавирус инфекциясига текшириш ҳақидаги илтимосларимизга бош эпидемиолог ва бир вақтнинг ўзида бош шифокор ўринбосари В.Абсаттарова ўзимизникиларни (СЭС ходимларини) текширишга рухсат беришмаётганини, қайнатилган сув ичишни ва ишга боришимизни айтди. Қийинчилик билан бош шифокор орқали кечқурун таҳлил топширдим. Эртаси куни тонгда КТ қилдим, у икката ўпканинг вирусли характерга эга шикастланганини кўрсатди, шифокорлар зудлик билан муолажани тавсия қилишди. Тушликда ПЗР таҳлил натижаси келди, у ижобий бўлиб чиқди. Кечқурун мени Республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизишди.
Касалликнинг 3-кунидаёқ ўпка инфекцияга чалингани мени ҳайрон қолдирди. Бу енгил ҳолатларни уйда даволаш ҳақидаги янги тавсиялар муносабати билан қандай ишлайди? Енгил ҳолатлан оғир ҳолатга ўтиш чегараси қаерда? Мен олий тиббий маълумотга ва кўп йиллик иш тажрибасига эга бўла туриб, менда жиддий касаллик эканини тушуна олмадим, бундай ҳолатда аҳоли нима қилар экан?
Бунинг устига Қорақалпоғистонда эпидемиологик вазият учун жавобгар бўлган одамлар, хусусан ДСЭНРМ бош шифокори Б.Қутлимуратов ва унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон ССВнинг бош эпидемиологи В.Абсаттарова ҳатто ўзининг кичкина жамоасида ҳам профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкиллаштира олмагин оғриқли ва қўрқинчли. Ходимлар учун фильтр йўқ. Ходимлар одамларни тестдан ўтказиш билан банд. Қўлларни совунлаб ювиш учун оддий шароитлар йўқ. Уч қаватли бинода ишлайдиган эркаклар ва аёллар учун битта ички ҳожатхона. Кўчада ҳам ҳожатхона бор, аммо фақат битта хонали – у ҳамма, шу жумладан ташриф буюрувчилар учун ҳам, лекин доим ишламайди. Қурилиш якунида носоз ҳолатда топширилган бўлса, ҳозиргача шу аҳволда турибди.
Бемор ходимлар ҳафталаб ишга келишади, уларни текширишни эса “Худо кўрсатмасин, орамиздан касаллар чиқса” деган сўзлар билан рад этишмоқда. Ҳомиладор шифокоримиз кўзларида ёш билан ўзини текширишларини сўраганида, уни “Ҳеч ким ҳеч кимни текширмайди” деган сўзлар билан ҳайдаб юборишди. У меҳнат таътилига чиқди, эрига ва қайнсинглисига юқтирди. Уйида йиқилиб қолди, аммо уни касалхонага ётқизишни рад этишди. Фақат эрининг Жоқорғи Кенесдаги шахсий алоқалари ишга туширилганидан сўнг уни касалхонага ётқизишди.
Пандемия бошиданоқ раҳбарларимиз “Таҳлиллар натижалари ташқарига чиқиб кетмасин” деган ташвиш билан бўлишди. Таҳлиллар натижалари билан фақат ўзимиз ва 2-3 та ишончли одамлар шуғулланардик. Қолганларга қисқа топшириқлар бериларди. Соатлаб лабораторияда ўтириб, натижаларни тўғирлаб чиқардик. Охир-оқибатда, қанча ижобийларни салбийларга тўғирлаганимизга энди ишончимиз комил эмас.
Эрим ва қизимдан 8 июль куни таҳлил олишди, бугунги кунга қадар (16 июль) натижаларни билмаяпмиз. Айни дамда, эпидемиологлар ишда керак бўлган бир пайтда ташкилотимизга деярли улкан зарар етказилган. Ишда озгина одам қолган. Нега бундай одамлар ўзларини тақдир ҳокими деб билишади, ходимларнинг ҳаёти, соғлиғи, оилалари билан ўйнашишадива яна жазосиз қолишади. Балки уларни яна мукофотлашар ҳам!
2020 йил 4-18 апрель кунлари контактда бўлганлар ва гумонли беморлар учун карантин муассасасига айлантирилган Республика кўз касалхонасида эпидемиолог бўлиб ишладим. Covid-19 га чалинган етти кишини аниқладик ва касалхонага ётқиздик. Бизга ваъда қилинган махсус тўловни беришмади. Фақат идорада қоғоз ишларни бажарган ҳамма каби 6% олдик.
Ҳозирча ўзимни нисбатан яхши ҳич қиляпман, тўлақонли муолажаларни оляпман. Ҳаммага соғлиқ тилайман!».
Таҳририят Қорақалпоғистон Республикасидаги вазият ваколатли органларнинг диққат-эътиборида бўлиши керак деб ҳисоблайди, чунки, юмшоқ қилиб айтганда, ишга масъулиятсизлик билан ёндашиш, қоғозбозлиқк авваллари ҳам қайд этилган ва тегишли эътиборсиз қолган.
Бизни Instagram саҳифада кузатиб боринг
Шарҳлар