Келажакда муқобил энергия тури

Келажакда муқобил энергия тури

Бугунги кунда бутун жаҳон иқтисодчилари энергияни тежаш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ҳақида бош қотирмоқда.        Экологик тоза ва мутлақо хавфсиз бўлган қайта тикланувчи қувват манбаларидан ташқари, брикетлардан халқ хўжалигининг исталган йўналишида фойдаланиш даврнинг долзарб ва муҳим масалаларидан биридир. 

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунида   “Чикиндиларни кайта ишлаш” атамаси киритилган бўлиб, унга кўра, чиқиндиларни экологик жиҳатдан бехатар сақлаш, ташиш ёки утилизация  қилиш мақсадида уларнинг   физик, кимёвий ёки  биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлик технологик операцияларни  амалга ошириш белгилаб  қўйилган.

  Мазкур қоннунинг 24- моддасида  “Чиқиндиларни утилизация қилиш ҳамда уларнинг ҳосил бўлишни камайтиришга доир фаолиятини рағбатлантириш”  кўзда тутилган.  Демак, чиқиндиларни қайта ишлаш қонун билан кафолатланган.    
 
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда, хусусан Навоий вилоятида янги қувват манбаларини жорий этиш борасида кенг табиий ва технологик имкониятлар мавжуд.  Табиий  ёнилғи материалларини тежаш, кўпайтириш ва муқобил энергия турлари, хусусан саноат чиқиндиларидан ёнилғи материалларини тайёрлаш вақти келди.

Бу борада Навоий вилоят табиатни муҳофаза қилиш  қўмитаси таҳлилхона ходимлари билан биргаликда «NAVOIYAZOT» АЖ нинг ацетилен ишлаб чиқариш цехининг чиқиндисидан (чиқинди заҳираси ўрта ҳисобда  3829.67 тоннани ташкил этади)   махсус қотирувчи воситалар (табиий қўшимчалар крахмал, бентонит гили ҳамда композит сорбентлар билан ишланиб) узоқ муддат ёнадиган брикетлар ишлаб чиқарилди  ва синовдан ўтказилди.             
 Мазкур  лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати  бир йилда 450 тоннадан иборат.   Брикетлар ўз таннархини қоплаш муддати эса 1,5 йил.     Брикетлар халқ хўжалигига тадбиқ этилса,    қанча-қанча саксовул синдирилишининг олди олинишини инобатга оладиган бўлсак,  унинг нақадар муҳимлигини тан оламиз.
                                                                                       
 Ушбу брикетлар ёниш даври дастлабки синовларда ўртача 5–7 соатни ташкил қилди. Шу билан бирга ёниш жараёнида кам миқдорда ифлослантирувчи моддалар ажралиб чиқиши, брикетларнинг ёниши натижасида кам миқдорда 3 фоиз кул моддалар ҳосил қилинди. Кўмир ёниш жараёнида  кул миқдори  30 фоизни ташкил қилади.   Брикетларнинг ёниши натижасида атмосфера ҳавосига ажралиб чиқадиган углевородлар ва углерод оксиди (ис гази) концентрациялари ўлчанганда, углеводородлар миқдори ўртача 0-30 ррм ни, углерод оксиди миқдори 0.01- 0.15% гача қайд этилди.      Тахлиллар натижасида кул таркибида  кальций 4.08% ,магний 1.9% , натрий 0.46% , фосфатлар 2.5 мг/кг  борлиги аниқланди.  Ҳосил бўлган кул махсулотларини қишлоқ хўжалик эҳтиёжларида  ўғит сифатида  ёки 1/10 нисбатда цемент қориштирилиб, ғишт махсулотларини таёрлашда ишлатиш мумкин
Энг муҳими, мазкур технологияни амалга оширишда  қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

 Лойихани амалга ошириш натижасида «NAVOIYAZOT» АЖ нинг      парланиш ҳавзаларига жойлаштирилган ўрта ҳисобда 2000 тоннага яқин саноат чиқиндилари қайта ишланади. Парланиш ҳавзаларига жойлаштирилган чиқиндиларни намлаб туриш учун  ишлатиладиган  бир йилда ўрта ҳисобда  2140 м3 техник сувлар тежалишига эришилади.   Саноат чиқиндиларини қайта ишлаш натижасида аҳолини арзон  узоқ муддат ёнадиган муқобил иссиқлик берувчи  брикетлар  билан таъминлаш  имконияти яратилади. Ишлаб чиқаришни  ривожлантириш натижасида янги иш ўринлари ташкил этилади.  Ушбу чиқиндилар қайта ишланса, ҳар йили  ташқи ҳароратнинг ўта юқори бўлиши оқибатида, парланиш даражаси кўтарилиб, ушбу ҳавзаларда ёнғин чиқиб, қуруқ массанинг ёниши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар ташланиши олди олинади. Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш жараёнида қуруқ массаларни қайта ишлаб бўёқлар қора пигмент ёки кимё саноатида керакли бўлган тоза (қурум) ишлаб чиқариш эҳтимоли пайдо бўлади.  Вилоятимизда  саноат чиқиндиларини қайта ишлаш кичик корхонаси  ишга туширилиши  ташқи ҳомийлар томонидан кўшимча равишда  грант маблағларини  жалб қилиш имкониятини яратади.   Ўрта ҳисобда бир туп саксовул дарахти вояга етиши учун 10-15  йил вақт сарфланади, ушбу муқобил ёнилғи тури яратилиши  саксовулзорларнинг кесилишини олдини олишга  имкон  яратади. 
  Бир сўз билан айтганда, бу лойиҳа   экологик муваффақиятлар лойиҳаси.

Хайрулло БАҚОЕВ
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.