Нега “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Энергетика вазирлиги China Petroleum компаниясидан 5 миллион доллардан ортиқ миқдорда қарз ва нега уни тўламаяпти?
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Энергетика вазирлиги кўрсатилган хизматлар ва ускуналар етказиб берилгани Хитойнинг CNPC шўъба корхонаси бўлган China Petroleum Technology & Development Corporation (CPTDC) давлат компаниясидан 5 миллион доллардан ортиқ қарздор бўлиб қолди ва унга қарзларини тўламаяпти. Бу ҳақда China Petroleum Technology and Development Corporation (CPTDC) Хитой давлат нефть компаниясидан Anhor.uz таҳририятига келиб тушган хатда маълум қилинган.
“Гап шундаки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўлинмаларининг China Petroleum Technology and Development Corporation (CPTDC) Хитой давлат нефть компаниясидан 16 041 955,80 АҚШ доллари (ўн олти миллион қирқ бир минг тўққиз юз эллик беш доллар саксон цент) миқдоридаги қарзини 15 йилдан ортиқ вақт давомида тўламаган.
Кредиторлик қарзларини қайтариш юзасидан турли органларга ҳар йили қилинган мурожаатлар ижобий натижа бермаган. Фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевга тўғридан-тўғри мурожаат кўп йиллик муаммони ҳал этишга туртки бўлди.
Бироқ, жаноб Президентга қилинган барча мурожаатлардан сўнг, бугунги кунда тўланмаган сумманинг қолдиғи: 5 516 609,44 АҚШ доллари (беш миллион беш юз ўн олти минг олти юз тўққиз АҚШ доллари қирқ тўрт центни ташкил қилади).
Юқоридагиларни, шунингдек, ушбу масалани ҳал этиш корхонамиз учун муҳимлигини инобатга олиб, шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Шавкат Миромонович Мирзиёевга 20 марта мурожаат қилишга мажбур бўлдик.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг кўрсатмаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмаларига очиқдан-очиқ эътиборсизлик билан қаралишининг сабаби мурожаатларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевга етиб бормаётганида дея тахмин қиламиз.
Шу боис, мурожаатларимиз Президентга етиб бориши учун Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари (ОАВ) орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Шавкат Миромонович Мирзиёевга очиқ хат билан мурожаат этиш ниятидамиз…” – дейилади мактубда.
Ўзбекистон имижи, унинг обрў-эътибори, инвестицион жозибадорлиги миллий иқтисодиёт ва бизнеснинг маълум бир рақобатдош устунлиги бўлган ҳолда ўзига хос чуқур иқтисодий жиҳатга эга. Бироқ ҳамкорлар ишончидан бир лаҳзалик манфаат йўлида фойдаланиб, уларга молиявий зарар етказиш Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланишга қарор қилганлар учун жозибадор шарт-шароитлар яратиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни йўққа чиқаради.
Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Хитой давлат нефт компанияси China Petroleum Technology and Development Corporation (CPTDC) қарзларини тўрт йилдан ортиқ вақтдан бери тўламаяпти. Икки хўжалик юритувчи компания ўртасидаги келишувнинг бундай қўпол равишда бузилиши мамлакатнинг бизнес ва сиёсий обрўсига путур етказади.
2001-йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Хитойнинг CPTDC компанияси билан Ўзбекистон нефть-газ саноати учун ускуналар етказиб бериш бўйича қатор ҳамкорлик шартномаларини имзолаган. Келишувларга кўра, “Ўзбекнефтгаз” 16 миллион АҚШ долларини тўлаши керак эди. Хитой томони етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини 2009 йилдаёқ бажариб бўлган.
2019 йилга келиб, узоқ давом этган музокаралардан сўнг Ўзбекистон томони шартноманинг бир қисмини — 10 миллион долларни тўлаган, бироқ 2022 йил учун қарзнинг қолдиғи 5,5 миллион доллардан ошган.
Бу ҳаракатлар нафақат иқтисодий келишувни, балки 2013 йил декабрь ойида ратификация қилинган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома қоидаларини ҳам қўпол равишда бузмоқда.
“Ўзнефтгаз” АЖ ва Энергетика вазирлиги самарали чоралар кўриш ўрнига Хитой томонидан етказиб берилган ускуналар учун қарзни тўлаш масаласини чўзмоқда. Ўзбекистон ва Хитой икки мамлакат корхоналарининг ўзаро инвестициялари учун қулай шарт-шароитлар яратишга ваъда беришди, бу икки томонлама сармоя кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Нафақат юқридагилар, балки ўзларининг халқаро кўп томонлама ва икки томонлама шартномалари ва миллий қонунчилигига мувофиқ, улар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бир Аҳдлашувчи Томоннинг юридик ва жисмоний шахсларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш бўйича самарали чоралар кўради.
Ушбу даражадаги шартномалар халқаро ҳужжат бўлиб, унга риоя этилиши давлат ҳокимияти боғлиқдир. Белгиланган ва ратификация қилинган қоидалар улар қарам бўлган ҳар қандай давлат органлари томонидан сўзсиз ва аниқ бажарилиши керак.
Беш ярим миллион доллардан ортиқ маблағ “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун тўла имкониятли, айни пайтда бу маблағ, биринчидан, хўжалик юритувчи субъект учун муҳим, иккинчидан, унинг тўланиши Ўзбекистон томониниг виждонли, ишончга лойиқ шерик эканини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2019 йилдаги ПҚ-4388-сон қарори билан ёқилғи ва қазиб олиш саноатида қайта ташкил этиш амалга оширилгани боис, ҳозирда қарзларни тўлаш бюрократик ботқоққа ботиб қолган. Шу билан бирга, ҳужжатнинг 13-бандига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ўзбурнефтегаз”, “Ўзнефтгазқазиш”, “Ўзнефтмаҳсулот” ва “Ўзнефтгазмаш” акциядорлик жамиятларининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Аммо мана 4 йил давомида ёзишмалар олиб борилмоқда, ускунани етказиб берган компания 2019 йил охиридан бошлаб яна ёпиқ бюрократик доирадан чиқиб кетолмаяти, чунки қайта ташкил этиш алоҳида иштирокчиларнинг ҳуқуқий мақомларини бир оз ўзгарган.
Бу муаммони, албатта, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳал қилиши керак, чунки етказиб берилаётган асбоб-ускуналар мазкур тармоқда ишлайди ва соҳа қайта ташкил этилишидан Хитой томони зарар кўрмаслиги керак. Ушбу ускунанинг ишлаши ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу юзлаб иш жойларини, иситиш мавсумида уйларда иссиқ бўлишини билдиради, яъни, CPTDC ускуналарининг ишлаши муҳим ижтимоий таркибга ҳам эга.
Агар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти давлат ҳокимияти йўлакларидаги муаммоларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлмаса, бу ҳолда мамлакатни ҳар қандай йўл билан энергия билан таъминлашга масъул бўлган Энергетика вазирлиги муаммони ҳал қилишда ёрдам кўрсатиши шарт.
Бюрократик тўсиқларга ишора қилиб, муаммонинг ечимини фаол излаш ўрнига қарзни тўламаслик ёки бу муқаррар тадбирни кечиктириш учун турли сабабларни қўллаш, нафақат “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Энергетика вазирлиги, балки, умуман олганда, инвестор ёки ҳамкор пул йўқотиши учун бир нечта қайта ташкил этишни амалга ошириш кифоя бўлган давлат сифатида Ўзбекистон обрўсига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Гап давлат нуфузига зарба бериш ҳақида кетар экан, бу, аввало, мамлакат президентининг обрў-эътиборига зарба бўлишини амалдорлар англаб етиш вақти келди. Шунингдек, давлат хизматчилари бизнес ҳамжамиятининг эътиборлилигини, амалдорлар вазиятни кузатаётганидан кўра кўпроқ эҳтиёткор ва синчков эканлигини тушунишлари керак ва бу воқеа инвесторларнинг кайфиятига яхши таъсир кўрсатмаслиги мумкин.
Шарҳлар