Коммунал хизматлар учун қарзларни ундириш хавфли ишга айланмоқда

Коммунал хизматлар учун қарзларни ундириш хавфли ишга айланмоқда

Прокуратура органлари коммунал хизматлар тўлови бўйича қарздорлиги бўлган фуқаро томонидан тан жароҳатларини етказиш бўйича яна бир ҳолат ҳақида хабар беради.

2019 йил 16 декабрь куни соат 11.00 да 52 ёшли Эркин К., унга қарздорлиги ҳақида билдириш хатини олиб келган “Сувсоз” ишчиси 30 ёшли Баходир Н.га тан шикастлари етказган.

Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Баходир Н.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган.

Олмазор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди., деб ёзади iibb.uz.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.