Кредит соҳасида «пиҳини ёрганлар» ёҳуд Ўзбекистон фуқароси жазодан қочмоқчи бўлгани ҳақида

Кредит соҳасида «пиҳини ёрганлар» ёҳуд Ўзбекистон фуқароси жазодан қочмоқчи бўлгани ҳақида

«Осон пул селдек келади, елдек кетади» деган нақл бор. Бу гапнинг қанчалик ҳақли эканлигига, ашаддий қарздор бўлиб қолган, автомобил деб иймонини йўқотган Ўзбекистон фуқароси ўз тажрибасида ишонч ҳосил қилди.
 
Қарздорларнинг қарз берувчи ташкилот олдидаги қарзини қайтариш муаммолари – кредитор ва қарздорларнинг абадий мавзуси. Онгли, масъулиятли фуқаролар қарзларини вақтида қайтаришга интиладилар, лекин бошқача фикрлайдиган инсонлар ҳам йўқ эмас.

«Пиҳини ёрганлар» – молиявий кредитлар соҳасидаги, қарзни қайтармасдан, «йўлини» излайдиган фирибгарларни шундай деб атайдилар.

Москвада истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароси Юсуф (исми ўзгартилган) бундан бир-икки кун олдин унутишга ҳаракат қилган қарзини қайтаришга мажбур бўлиб қолиши тўғрисида фикр ҳам қилмаган эди.

Лекин, бир неча кун илгари унинг машинаси Москва шаҳрининг ЙҲХДИ ходими томонидан тўхтатилди. Уни Мўл Булоқ қарздорлари базаси орқали аниқлаб, излаб, топишган экан. ЙҲХДИ ходими Юсуфни ва унинг машинасини суд ижрочиси қўлига топширди ва ундирувчига, яъни Мўл Булоқ компаниясига хабар берди.
 
Anhor.uz мухбири Юсуфга бир неча савол беришга муваффақ бўлди:

Қачон ва нима мақсадда кредит олган эдингиз?

Мен 2012 йилда кредит олдим. Олдинига таниш ватандошимдан мигрантларга Россиянинг кредит берувчи Мўл Булоқ компанияси тўғрисида билдим. Мен компаниянинг офисларидан бирига бориб, қандай хужжатлар керак эканлиги, қандай шартлар билан кредит олиш туғрисида ахборот олдим. Мен ўзимни танишларимга бирга кредит олишни таклиф қилдим. Улар рози бўлдилар ва биз тайёргарчиликни бошладик.

«Тайёргарчиликни бошладик» деганингизни маъноси нима?

Бизларга кредит бермасдан, рад жавобини беришларидан қўрқдик. Чунки бизларни текширишларини билган эдик. Шу сабабдан, Мўл Булоқ ходимларининг қандай саволларига нима деб жавоб беришни олдиндан келишиб олдик.                                                                                                . 

Демак сизларда олдиндан аниқ режа бўлган эканда?
 
Ростини этсам, том маънода режа деган нарса йўқ эди. Лекин қарзни қайтариш тўғрисида умуман ўйламаган эдим. Ўша вақтда бу савол мени умуман безовта қилмаганди.
Пулни олганимиздан кейин, ҳамма ўз йўлига тарқаб кетди. Мен машина сотиб олдим, телефоним симкасини  ташлаб юбордим. Очиғини этганда – янги ҳаёт бошладим. Қарз олган кунимни, қарзимни унутдим ва Москвада яшаб, ишлашни давом этавердим.
 
Наҳотки сиз эртами, кечми сизни қидириб топишлари тўғрисида ўйламагансиз?

Мени қидириб топишларига умуман ишонган эмасдим. Лекин биз ражалаштиргандек бўлмади. Энди мен барча гуруҳ аъзолари учун қарзни қайтаришим керак, чунки шерикларим билан ҳар қандай алоқани йўқотганман. Жуда уят иш бўлди, хижолатда қолдим. Қариндошларим, қўшниларим билмаса бўлди.
 
Суд ижрочилари Мўл Булоқ компанияси ходимлари гувоҳлигида қарздорда мавжуд бўлган ҳамма мол-мулкини рўйхат қилиб, соатини, мобил телефонини, машинаси олиб қўйдилар.
Бунга қўшимча Юсуфга нисбатан Россиядан чиқишга муваққат чеклаш қўйиш тўғрисида ижро ҳаракатлари қўзғатилганлиги ҳақида қарор ҳам топширилди.
 
«Жазонинг қаттиқлашиши одамларни масъулиятга ўргатади. Юсуфнинг мисоли шуни кўрсатадики, ҳар бир ҳаракати учун жавобгарлик ҳар бир шаҳснинг узининг бўйнида ва ҳамма қилмишига кўра топади. Қонунга мувофиқ, қарз берувчи қарздордан шартномада қайд этилган барча пулни ундириб олишга ҳақлидир. Ҳар қандай суд ундирувчи томонини олади», – деб, изоҳ берди Мўл Булоқ компаниясининг қидирув ва мажбурий ундириш департаменти бошлиғи.

Лекин Мўл Булоқ компанияси, ҳали ҳам, шартномаларни четга қўйиб, қарздорлари билан яхшилик йўли билан муросага келишга тайёр. 2016 йилнинг баҳоригача, қишнинг оҳирги кунига қадар компания ўзининг қарздорлари учун «Яхшиликни совға қил» акциясини давом этиб, қарзларни енгиллаштирилган йўл билан қайтаришга имкон бермоқда.
 
«Биз қарздорларимизга қишнинг оҳиригача қарзларини тўлаб, жазодан қутулиб қолишларига имкон бераяпмиз. 2016 йилнинг баҳоридан бошлаб барча қарздорларга нисбатан, мустасносиз, суд ижро ҳаракатларини бошлаймиз. Шундан кейин кўрилган чоралар асосида фуқаровий ва жиноят қонунчилиги нормаларини бузганлари учун, суд қарорлари асосида Россиянинг ФМХ қарздорларга нисбатан Россияга қириш ва ундан чиқишга таъқиқлов қўйиб қўяди»,- деб, маълум қилди Мўл Булоқ компанияси.

Мўл Булоқ компаниясининг 8-800-555-71-71 телефон рақами орқали (Россия ҳудуди ичида қўнғироқ бепул), қарздорлар ўз қарзлари тўғрисида барча маълумотларни ва уни тўлашга оид барча шартларни аниқлашлари мумкин. 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.