Мўл Булоқ: Россияда меҳнат қилиш ва яшаш учун имконият бор

Мўл Булоқ: Россияда меҳнат қилиш ва яшаш учун имконият бор

Охирги ойлар давомида Россиядан қайтиб келаётган Ўрта Осиёлик мигрантлар сони ошиб бормоқда. Бу тўғрисида Россия Федерациясининг миграция хизмати (РФ МХ) рақамлари гувоҳлик бермокда. Бугунги кунда Россия ҳудудида икки миллионга якин Узбекистон фуқаролари истиқомат қилмоқда. Экспертлар маълумотларига кўра мигрантларнинг ўз ватанига қайтишларининг асосий сабаблари тадбиркорлик фаолиятини пасайиши, рублнинг қадрсизланиши, ишлаш учун бериладиган патентларнинг қимматлиги.
 

Шу билан бирга мигрантларнинг муайан бир қисмига ўз вақтида қайтарилмаган кредитлари сабабли Россия Федерацияси худудида истиқомат қилиш таъқиқланган.
 

Мехнат мигрантларининг бир қисми Россияда истиқомат қилиб, илдиз отмоқда – оила қуриб, болаларни улғайтирмоқда ва, баҳоли қудрат, ватандаги қариндошларига кўмак бермоқдалар. Хорижий фуқароларга Россияда кредит олиш амри маҳол, чунки у ерда бундай хизмат кўрсатувчи банкларни ўзи йўқ.
 

Бир неча йил муқаддам «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ» номли микромолиявий компания Ўрта Осиёлик мигрантларга кредит ва займлар бериш каби молиявий хизматлар кўрсата бошлаб, улар учун қулай бир молиявий таянч ва ёрдамчи бўлиб қолди. Кўпгина ватандошларимиз кредит олиш имкониятидан фойдаланиб, ўзга юртда олинган ёрдамни миннатдорчилик билан эслайдилар.
 

Лекин, улар орасида кредит олиб, айрим сабаларга кўра пулни вақтида қайтармаганлар ҳам бор. Шундай мижозлар қарзни вақтида қайтармаганлари сабабли кредитларига пеня ва жарималар қўшилиб, қарзлари кўпайиб кетган, айримлари шу туфайли компания билан алоқаларини узган ва, натижада, РФ ФМХ «қора рўйхатига» тушиб қолган.


Бугун РФ ФМХ турли электрон технологияларга эга ва, жумладан, меҳнат патентлари тўловларини тўлиқ ва тўғрилигини автоматик равишда аниқлайди, шу сабабли бу каби тартибни бузувчилар сони камайиб бормоқда. Лекин РФ ФМХнинг «қора рўйхати» олган кредитларини қайтармаган қарздорлар хисобига кўпаймоқда. Ушбу рўйхатга тушган хорижий фуқарога Россия Федерацияси худудида истиқомат ва меҳнат қилиш таъқиқланади.


«МФО МОЛ.БУЛАК.РУ» микромолиявий компанияси хуқуқшуноси Татьяна Зинченко РФ ФМХнинг «қора рўйхатига» киритилиш тартиби ва қандай қилиб ундан қутулиш ва ва мураккаб молиявий аҳволдан чиқиш тўғрисида гапириб берди.


Қандай қилиб 1200 киши «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ» ташаббуси билан «қора рўйхатга» тушиб қолди?
 

Бунинг сабаби жуда оддий – рўйхатга тушганлар нафақат кредитларини вақтида қайтармаган, балки бизлар билан алоқаларни узиб ташлаган, бошқа сўз билан айтганда – «йўқолиб» қолишган.
 

Бизнинг компания молиялаштириш бозорида беш йилдан бери фаолият юритмоқда. Бугунги кунда Мол Булак.ру муддати ўтган қарзларни ундиришга қаратилган ишларни фаол олиб бормоқда. Минг афсуски, Россия худудига киришни таъқиқлаш, ёки мигрантлар тили билан айтганда «қора рўйхатга» киритиш энг таъсирчан чора бўлиб чиқмоқда.


Бугунги кунда бизнинг ташаббусимиз билан 1200 кишига нисбатан уларни Россия худудига киришларини таъқиқловчи суд ҳукмлари чиқарилган. Бу кишиларга келажак 5 йил давомида Россия ҳудудига кириш маън этилган. Таъқиқлов «Россия Федерациядан чиқиш ва Россия Федерациясига кириш» (15.08.1996 N 114-ФЗ) ва «Ижроийя фаолияти тўғрисидаги» (02.10.2007 N 229-ФЗ) Федерал қонунлари асосида қўйилган.
 

Лекин, хатто қарздор олган кредитни қайтармасдан Россиядан чиқиб кетиб, ватанига қайтган бўлса ҳам қарзни қайтариши тўғри келади. Бу ҳолат давлатлараро битимлар билан белгиланган.
 

Пулни қайтариш муддатини чўзиб, қарздор фақат ўз ахволини оғирлаштиради, чунки жарималар хисобига қарз ўсиб боради ва, унинг устига, суд харажатлари ҳам оғир молиявий йук бўлиб қарздорнинг бўйнига тушади.


Микрозаем бериш олдидан биз барча мижозларимизни тўловларнинг вақтида амалга оширмасликдан келиб чиқадиган салбий холатлар тўғрисида огоҳлантирамиз ва тўловларни вақтида ёки ҳатто муддатдан илгари амалга оширишларини илтимос қиламиз.


Биз компания энг ашаддий қарздорларга ёрдам қўлини чўзиши мумкинлиги тўғрисида ёзган эдик. Бундай молиявий мойилликнинг сабаби нимада?
 

Ростини айтганда, бу мойиллик эмас, балки тушунмоқлик ва биргаликда муаммони ечимини топишга интилиш.
 

Биз икки томонни қониқтирувчи шартлар асосида қарзни реструктуризация қилиш, оддий тил билан айтганда тўлов муддати ва хажмларини қайта кўриб чиқишга тайёрмиз. Ушбу йўлни тутиш учун қарздор компаниянинг унга қулай бўлган офисига келиб, карзи туғрисида барча маълумотлар кўрсатилган ариза ёзиши даркор ва шундан кейин унга кредитни тўлаш учун янги жадвал берилади.
 

2015 йилниг 31 декабригача биз «Дари добро» (Яхшиликни совға қил) номли акция ўтказяпмиз ва унинг давомида биз барча жарима пулларини кечиришга ва, унга қўшимча, қарзнинг қолган қисмини фоиз ставкаларини қайта кўриб чиқишга тайёрмиз. Албатта, қарзни тўлаш муддатини бузилиши мижозларимиз оғир ахволга тушиб қолиб, узурли сабабларга кўра юзага келган бўлса ёрдам беришга тайёрмиз.
 

«Дари добро» (Яхшиликни совға қил) акцияси тугаганидан кейин, яъни 2016 йил январидан бошлаб Мол Булак.ру компанияси барча ушбу имкониятдан фойдаланиб, қарзларини тўлашни бошламаган барча қарздорлар рўйхатини РФ МХ идораларига Россия Федерацияси худудига киришларини таъқиқловчи қарор чиқариш учун юборади, чунки улар фуқаровий ва жиноий қонунчилик нормаларини бузган хисобланади.
 

Халқаро битимлар доирасида, жумладан фуқаровий, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Минск Конвенцияси асосида биз ашаддий қарздорларни уларнинг ватанида Ички ишлар вазирликлари ва прокуратура органлари орқали қидирув ишларини олиб борамиз ва ундирув талабномаларини улар фуқаро бўлган мамлакатнинг тегишли юстиция идораларига топширамиз. Бу эса мигрантларни жиддий оқибатларга олиб келади.
 

Бизнинг ниятимиз қатъий, лекин 2015 йилнинг 31 декабригача ҳали муддат бор ва биз ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз. Бунинг учун фақат Мол Булак компаниясининг қулай булган офисига келиб, алоқага чиқиб «Дари добро» (Яхшиликни совға қил) акцияси доирасида қарзни узишни бошлаш керак.
 

Биз албатта ёрдам берамиз! Биз мижозларимизга турли вазиятларда ёрдам беришга тайёрмиз.
 

Биз виждонли мижозларимизни турли мураккаб вазиятларда ўз ҳолига ташлаб қўймаслигимизни исботловчи мисол келтирмоқчиман. Август ойида бизга бир мижозимиз мурожаат қилди. Унинг қизи, Қирғизистон фуқаросига нисбатан Россия ҳудудида яшаш муддатларини бузганлиги учун РФ Москва вилояти МХ бошқармаси томонидан Россия ҳудудига киришни 3 йил давомида таъқиқловчи қарор қабул қилинган эди. Унинг кичкина қизалоғи борлиги ва Россия фуқароси бўлган турмуш ўртоғи Россияда қолганлиги вазиятни янада мураккаблаштирди. Аслида оила бир биридан айрилган эди. Бизга ёрдам сўраб мурожаат қилганда мижозимиз хақиқатан ҳам ноумидликка тушиб қолган холатда эди десак муболаға бўлмас.
 

Биз мижозимизга маслаҳат бериб, таъқиқловни бекор қилиш учун керак бўлган хужжатлар тўпламини тайёрлашга кўмаклашдик.


Биргаликда қилган харакатларимиз натижасида бизнинг аризамиз ФМХ ходимлари томонидан кўриб чиқилди. Янги очилган маълумотлар асосида хорижий фуқарога Россия худудига киришга йўл очиш тўғрисида қарар қабул қилинди. Шундай қилиб октябр ойидаёқ мижозимизнинг қизи ва невараси Россияга келишга муваффақ бўлишди. Қизи истиқомат қилиш муддатини чўздирди ва энди РФ хухудида қонуний асосда истиқомат қилмоқда.
 

Anhor.uz муҳарририятидан:

Экспертлар оҳирги содир бўлган ходислар, жумладан Россия ва Туркия иқтисодий муносабатлари узилиши натижасида Россия мехнат бозорида Ўрта Осиёлик ишчиларга бўлган талаб ошишини таҳмин қилмоқдалар.
 

Бугунги кунда Мол.Булак олдида узилмаган қарзлари бўлганлиги туфайли камида 1200 киши бу талабга жавобан Россияга қайта олмайди.
 

2016 йил январида «Дари добро» (Яхшиликни совға қил) акцияси тугаши муносабати билан шундайларнинг сони уч баробар ошиб кетиши мумкин.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.