Мўл Булоқ. Тўламасдан илож йўқ…
Ўз қарзини тўлашдан бўйин товлаган мижозларини Россия федерацияси миграцион хизматининг (РФМХ) «қора рўйхатига» киритиб қўйган «Мўл Булоқ» микромолияштириш ташкилоти атрофидаги жараёнларни Anhor.uz таҳририяти диққат билан кузатиб бормоқда.
Қарздорлар билан боғлик холатни ойдинлаштириш мақсадида Мўл Булоқ компанияси қидирув ва мажбурий қарз ундириш департаменти бошлиғи Скокова Яна Вадимовна билан ташкил этилган сухбатимизни эслатмоқчимиз.
Мақола эълон қилинганидан сўнг бир қанча муҳлисларимиз Мўл Булоқ компаниясининг тутган йўлининг қонунийлигига ва кўлланилган чораларга шубҳа билдириб бизга эътироз билдиришди.
Anhor.uz муҳбири Мўл Булоқнинг Москва шаҳридаги бош идорасига барча масалаларни ойдинлаштириш, қандай расмий хужжатлар асосида қарздорлар РФ ФМХ «қора рўйхатига» киритилганлиги ва компаниянинг тутган йўлини қанчалик қонунга мувофиқлигини билиш ниятида йўл тутди.
Мухбиримиз Мўл Булоқ офисига суд приставлари федерал хизмати (СПФХ) қарори асосида РФ ФМХ томонидан рўйхатдан ўтказишга рад жавобини олган қарздор келганини гувоҳи булди. Қарздорнинг илтимосига кўра унинг шахсий маълумотларини ошкор этмаяпмиз ва шартли равишда Руслан исмини бердик.
Руслан муҳбиримизга бошдан кечиргани ва ҳозирги аҳволи туғрисида, компания олдидаги қарзи, уни вақтида тўлашга имкони бўлмаганлиги ва Мўл Булоқ унга қарзини узиш учун қандай енгилликлар яратгани тўғрисида гапириб берди:
– Мен Мўл Булоқдан 2011 йилда кредит олдим. Шундай вазиятга тушиб қолдимки, кредитни вақтида тўлаб, қарзни узишга имконим бўлмади ва компанияга талайгина қарз бўлиб қолдим. Аввал молиявий, кейин оилавий муаммолар пайдо бўлди. Албатта, кредит ва у билан боғлик қарзим доим эсимда эди. Лекин, афсус, вақтида қарзни тўлашга қўлим калталик қилди ва натижада РФ ФМХ «қора рўйхати»га тушиб қолдим.
«Қора рўйхат» деганига тушиб қолганингиз қандай маълум бўлди?
– Бугун мен РФ ФМХга руҳсатномалар олиш учун мурожаат қилдим, лекин улар менга СПФХ қарори асосида рад жавобини беришди. Шундай қилиб Мўл Булоқ мени РФ ФМХнинг «қора рўйхати»га киритиб қўйганлигини ва шу туфайли энди мен РФ ҳудудида яшаш ва ишлашга хаққим йуқлиги тўғрисида билдим. Менга бевосита Мўл Булоқга мурожаат қилишни ва компания билан қарзим билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишни тавсия этишди ва, ниҳоят, мен шу ерга келдим.
Сиз компанияга мурожаат қилганингизда улар сизга қандай муносабат билдиришди?
– Ходимлар менга кредитга олинган пулга қонунга мувофиқ фоизлар санаб қўшиш уни тўлиқ қайтаргунга қадар давом шу ҳолат давом этишини тушунтирдилар. Лекин Мўл Булоқ жарима ва пеняларни қўшишни тўҳтатиб, менга фақат олинган кредитнинг асосий қисмини қайтаришга имкон беришини маълум қилди. Мени бу таклиф нафақат хайрон қолдирди, балки руҳлантирди десам муболаға бўлмайди. 3.5 йил тўламасдан йурганлигимни хисобга олсак, мен бундай яхши муносабатни кутмаган эдим. Менга қарзни тўлашга қулай, оддийлаштирилган йулини таклиф этишди ва унга қўшимча янада афзалрок шарт билан янги займ олишни таклиф этишди. Билганимда, бу ерга аввалроқ маслаҳат сўраб келган бўлар эдим.
Энди кредитларни вақтида тўлашингизга ишонасизми?
– Аввал ҳам мен қарзларимни доим вақтида тўлаб келганман, кечикмасликга харакат қилар эдим. Кейин, этиб ўтганимдек, муаммолар пайдо булди. Иш жойимни йўқотдим, у эса менинг барча даромадларим манбаи эди. Энди мен кредитимни қайтаришни оддийлаштирилган йул билан амалга ошираман ва қарзимни фақат асосий қисмини, фоизсиз тўлайман.
Бошқа қарздорларга нисбатан шундай чоралар қўлланилгани тўғрисида эшитганмисиз? Балки танишларингиз орасида шундайлар бор?
– Йуқ, танишларим доирасида учратмаганман. Лекин газета, интернетда бошқа одамларни бошдан кечирганини ўқиганман. Мўл Булоқ муҳлати ўтган қарзларни ундириш ишларини жуда фаол олиб бораетганлигини, карздорларни РФ ФМХ «қора рўйхати»га киритиб қўйганлиги туғрисида жуда кўп эшитганман ва ўқиганман.
Шундай вазиятга тушиб қолган одамлар кам эмас, уларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
– Ҳаётда турли вазиятлар учрайди, муаммолар пайдо бўлади еки аксинча, хурсандчиликни нишонлашга ҳам маблағ бўлмай қолади. Шундай вазиятларда муаммоларни ечиш ниятида кредит оламиз.
Албатта, кредит олишимиздан аввал, уни қандай қайтариш йўлларини тасаввур қиламиз, режа тузамиз: иш хақидан, аста-аста тежаб, пул йиғиб тўлашни режалаштирамиз. Кўп ҳолатларда шундай бўлади ҳам.
Лекин, хаётда кутилмаган ходисалар ҳам учраб туради: иш жойини йўқотиш, иқтисодий инқироз ёки хасталик… Пул етмай қолади, қайтаришга имкон бўлмайди ва кредит бўйнингиздаги йукга айланиб қолади.
Олинган кредит ўз вақтида бизни ёмон вазиятдан қутқариб қолганини, ёки бир яхши ишни амалга оширишга, мисол учун тўй утказишга ёки уйни таъмирлашга кўмак бўлганини унутиб қўямиз. Кўпинча қайтариш муддатини чўзамиз ҳам ва, шундай қилиб, қарзга ботиб қоламиз.
Гарчи бўйнингизда қарзингиз бўлса, ундан қўрқиш еки унга масъулиятсиз қараш керак эмас. Менинг маслаҳатим – тезроқ Мўл Булоқга мурожаат қилиб, вақтни қўлдан бой бермасдан ариза бериб, вазиятни тушунтириш ва қарзни қайтаришга имкон беришни сўрашингиз керак. Мўл Булоқ менга ёрдам берганидек, сизларга ҳам ёрдам қўлини чўзишига ишончим комил.
Руслан унга РФ ҳудудига киришини таъқиқловчи хужжатларни бизга кўрсатди. Унинг рухсати билан уларни сканнердан ўтказиб, Мўл Булоқнинг ўз қарздорларини РФ ҳудудига киритишни таъқиқлаш учун тўлиқ асослари борлигини исботловчи қисмини чоп этишга қарор қилдик.
Россия Федерацияси миграция хизматининг маълумотига кўра хозирги кунда икки миллиондан ортик ўзбекистонликлар Россия худудида истиқомат қилиб ишламоқда.
Қанча юртдошларимиз оғир аҳволга тушиб, қарзни узолмай юрганлигидан хабаримиз йўқ, лекин вазият ундан ҳам оғирлашиши мумкин. «Қора рўйхат» қарздорлар туфайли пулини йўқотаётган молиявий кредит берадиган компанияларнинг оҳирги чорасига айланиб қолмоқда.
Мўл булоқ мисолида хамюртларимиз ташвишли молиявий муаммоларни ечимини кандай топаётганларини бундан кейин ҳам диққат билан кузатиб борамиз.
Мўл Булоқ компанияси қидирув ва мажбурий қарз ундириш департаменти бошлиғи Скокова Яна Вадимовна суҳбат давомида: «Янги йилдан кейин Мўл Булоқ компанияси халқаро судлов орқали қарзларни ундиришга астойдил ҳаракат қилади. Демак энди Ўзбекистон ҳудудида ҳам суд қарорлари ижроси таъминланади» деган гапни таъкидлаб ўтди.
Улашиш:
Шарҳлар