Оқшомги Анҳор: 14 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 14 ноябрь янгиликлари

Ўзбекистон Украинадан дори-дармон келтирилишини йўлини бекитиб қўйди. “Сўнгги ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари божхонада  туриб қолди, бироқ Ўзбекистон божхона хизмати нима учун расмийлаштирмаётганини изоҳламаяпти”, – дейилади хабарда. Ўзбекистондан Украинага импорт қилинган енгил автомобиллар  борасида Украина томонидан антисубсидицион текшириш ўтказилганига  қарши бу Ўзбекистоннинг жавоби  деган сабаб тахмин қилинмоқда.
 
Социал соҳага 2019 йилда деярли 58 миллиард сўм маблағ сарфлаш режалаштирилмоқда. Бу рақамлар Олий Мажлис қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича Қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида келтириб ўтилди. Бюджет лойиҳаси муҳокамасида депутатлар ҳаражатларнинг 54 фоизи аҳолининг яшаш турар-жой ва ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, ижтимоий қўллаб – қувватлаш тизимини такомиллаштириш, барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш, янги ишчи ўринларини яратишга йўналтирилишини қайд этдилар.
 
“Ўзбектелеком” компаниясидан маълум қилганларидек, 1 декабрдан интернет тезлиги 10 маротабага ортади. Компания ходимининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда техника ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
 
Юнусобод туманида бугун синтепон ишлаб чиқарадиган цехда ёнғин чиқди. Ёнғин 2800дан зиёд квадрат метрни ишғол қилди. Ёнғинни ўчириш  учун уч соатга яқин вақт сарфланди. Ёнғин натижасида цехнинг  томи, хоналари ва ускуналар қисман ёниб кетди. Ёнғин бартараф этилди, қурбонлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.