Оқшомги Анҳор: 15 ноябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 15 ноябрь янгиликлари

Меҳнат Вазирлиги Андижон вилоятида мажбурий ҳашарга оид вазиятга муносабат билдирди. Бунга қадар мазкур вилоят ҳокимининг ноябрь ва декабрь ойларини “маънавият ойлари” деб атаган қарори Интернет тармоқларида тарқалиб кетган. Ҳоким қарорига мувофиқ, минтақадаги барча давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимларининг  бир кунлик иш ҳақи ихтиёрий  асосда вилоят ҳокимиятининг махсус ҳисобига ўтказилиши лозим. Меҳнат Вазирлиги ҳашар кўнгиллилар иши бўлиб, фақат Вазирлар Маҳкамаси ёки Президенти томонидангина эълон қилиниши мумкинлигини баён қилди.
 
Давлат солиқ қўмитаси “Малика” савдо мажмуаси дўконларининг ёпилиш сабабини изоҳлаб берди. Ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланган 13 нафар фуқародан жами 308 миллион сўмлик 66 дона маиший техника ва   7800 мобиль мосламалар  мусодара қилинди.
 
“Ўзбектелеком” маълумотларига мувофиқ, мазкур йилнинг бошида Интернетга боғланишнинг икки халқаро тармоғи сўнгги қувват билан ишлади. Йил охирига келиб, компания интернет-провайдерларга керакли интернет тезлигини тақдим эта олиш имкониятига эга.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳар томонлама янгиланган “Нукус” аэропортини кўздан кечирди. Аэропорт биноси реконструкция қилинди, терминал кенгайтирилиб, замонавий талабларга мос равишда жиҳозланди. Бу ишларга деярли 80 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди.  Шунингдек, Мирзиёев Қорақалпоғистонга сафари чоғида Мўйноқда 20 та кўп хонадонли аҳоли турар-жойлари қурилишига топшириқ берди.                                                                                                                                                                                               
.                                 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.