Оқшомги Анҳор: 2 ноябрь янгиликлари
Шу йилнинг 16 ноябридан бензин ва дизель ёқилғиси нархи ўртача 5% га қимматлашади. Бундан ташқари, “Ўзбекэнерго” электр қуввати тарифларини 9,3% га оширмоқда. Шу тариқа маиший истеъмолчилар учун 1кВт соат 228,6 сўмдан 250 сўмга, 2018 йилнинг 1 июнидан эса 280 сўмга ошади. Кўп хонадонли турар-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун 1 кВт соат электр қуввати 18 ноябрдан 125 сўмни ва келаси йил 1 июндан 140 сўмни ташкил қилади. Ўз навбатида табиий газ нархлари ҳам икки босқичда оширилади. Табиий газ ҳисоблагичларига эга бўлган аҳолига узатиладиган табиий газ қиймати 16 ноябрдан 320 сўмни ҳамда 2019 йилнинг 1 июнидан 350 сўмгача оширилади. Газ ҳисоблагичлари бўлмаганлар учун нархлар мувофиқ 553 ва 605 сўмга оширилади.
Наманган коллежи ўқитувчиси ўқувчиларни уриш ва ҳақоратлагани ҳолатини изоҳлаб берди. Рашид Сафаровнинг айтишича, шу тариқа у ўқувчиларни тўғри йўлга қўйиб, тартибга чақирмоқчи бўлган. Ўқувчилар чиндан ҳам машғулотларга қатнашмаганлик айбини тан олдилар. Ўқитувчига нисбатан чоралар кўрилгани, аммо айнан қандай чора кўрилгани маълум қилинмаяпти.
Минскда Ўзбекистон маҳсулотларининг савдо уйи пайдо бўлиши мумкин. Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқди. Мамлакатлар сут, дори-дармонлар, тиббий техника, мини тракторлар, осма ускуналар ва велосипедлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналар ташкил қилишни ўрганиб чиқмоқда.
Хорижлик сайёҳлар кўпинча бепул Wi-Fi мавжуд эмаслигига шикоят қиладилар. Шу каби маълумотларни Давлат туризм қўмитаси “Мен – отелчиман” хизмати жамоаси суриштирувларига таянган равишда келтиради.
Шарҳлар