Оқшомги Анҳор: 25 октябрь янгиликлари
Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежи ходимлари шу ерда таҳсил олувчи бир неча қизга нисбатан жинсий зўравонлик ишлатилганликда гумон қилинмоқда. Жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳақида 16 ёшли ўқувчи қиз ҳомиладор бўлганида ошкор бўлди. Бош прокуратура томонидан бу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Директор камомадда, унинг ҳайдовчиси ва коллеж қўриқчиси, шунингдек ёшлар ташкилоти етакчиси ва психолог жинсий зўравонликда айблов бўйича гумон қилиниб, қўлга олинди.Коллеж ёпиқ шаклдаги ўқув юрти бўлиб, унга суд қарори бўйича йўлланилади.
“Экопарк”да бир эркак кишига пичоқ билан жароҳат етказган ўсмир йигитлар ўта енгил жазо олдилар. Бу ҳолат 30 июлда рўй берган эди. Боровский номидаги тиббиёт коллежи ва иккинчи Тошкент юридик коллежининг икки нафар ўқувчиси уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазо энг кичик меъёрда тайинланди.
Ўзбекистон фуқаролари эндиликда янги қурилган уйларда кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтишлари мумкин. Шу билан бир пайтда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент пропискасисиз иш билан таъминлашдаги чекловларга барҳам берувчи қонун лойиҳасини қабул қилдилар.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида сэндвич-панеллар ишлаб чиқарадиган цех биносида ёнғин чиқди. Оқибатда цехнинг бир қисми ва унда сақланаётган хом ашё ёниб кетди. Ёнғин сўндирилди.
Сентябрь ойида UzCard ишида чиққан уч кунлик турғунлик давлат бюджетига 27-30 миллиард сўмлик зарар келтирди. Кунига мазкур тизим орқали тўловлар айланмаси тахминан 180 миллард сўмни ташкил қилади. Бу миқдордан 5 фоизи бюджетга кетадиган бўлса, бир кунлик камомад 9 миллиард сўмни ташкил этади.
Шарҳлар