Оқшомги Анҳор: 28 ноябрь янгиликлари
Миллий авикомпания қайта ташкил қилинади. Унинг базаси негизида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports акционерлик жамиятлари ташкил қилинади. Gazeta.uz келтирган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев транспорт Вазирлигини ташкил этиш юзасидан топшириқ берган.
Президентнинг собиқ бош котиби Матбуот ва ахборот Агентлигининг янги раҳбари этиб тайинланди. Комил Алламжонов октябрь ойида ўз вазифасидан озод этилган эди. Ўшанда ишдан бўшатилиш сабаблари ҳақида маълум қилинмаган.
Ғалладан паст ҳосилдорлик олингани учун бундан буён ерлар мусодара этилиши мумкин. Суғориладиган ерларнинг ҳар гектаридан 40 центнердан паст ҳосилдорлик ҳолатида “ерга нисбатан ҳиёнат” деб тан олинади. Фискал чоралардан ташқари иқтисодий ва маъмурий жазолар қўлланилиши кўзда тутилган.
Меҳнат Вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари пора олганликда гумон қилинмоқда. Шу ҳолат юзасидан уларга нисбатан тергов иши қўзғатилди. Хорижда ишга жойлаштирилгани учун пора олганликлари қайд этилмоқда.
Шарҳлар