Оқшомги Анҳор: 31 октябрь янгиликлари

Оқшомги Анҳор: 31 октябрь янгиликлари

2019 йилнинг 1 январидан улгуржи савдони лицензиялаш бекор қилинади. Шунингдек, акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумларнинг ҳисобини юритишнинг махсус тартиби ва ундан фойдаланиш, кўчма савдо учун рухсатнома ҳужжати олиш талаби ҳам бекор қилинади.
 
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи оилада 4 нафар бола оламдан ўтган. Уларнинг овқатдан ёки газдан заҳарланган бўлиши эҳтимоли таҳмин қилинмоқда.  Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан махсус комиссия тузилиб, болаларнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича экспертиза-текширув ишлари олиб борилмокда. Болаларнинг онаси шифохонага олиб кетилган.
 
Поп тумани фермерлари пахта топширишда пахтани қум ва тупроқ билан алмаштирганлар. Қаллоблар шу тариқа пул ишлашга уринганлар. Айни пайтда муттаҳамлар қўлга олинди.
 
ИИББ ходимларнинг ҳаракатсизлиги тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди. Бунга қадар тармоқда кекса эр-хотинга босқинчилик ҳужуми бўлгани ҳақида маълум қилинган пост тарқалди. ИИББ дан тасдиқлашларича, жиноят содир этилган жойда ҳозир бўлган ходимлар воқеа жойини кўздан кечирган, қўшниларни сўровга тутган, жабрланганлар турар-жойи яқинида ўрнатилган видеокузатув камераларидан ёзувлар кўриб чиқиш учун олинган. Орган ходимлари ҳеч бир фаолиятга кечмаганликлари ҳақидаги арз  ИИББда асоссиз деб ҳисобланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.