Қарз тўлашдан қочиб, қарздорлар уйларидан айрилиб қолишига сал қолди

Қарз тўлашдан қочиб

Бир гуруҳ қирғизистонликлар Россиянинг микрокредит ташкилотни алдашга ҳаракат қилган, лекин қонун қапқонига тушиб қолган.
 
Бишкекда бошланган суд жараёни Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятлари судларига юборилган. Бу суд ишининг асосий фигурантлари бўлиб меҳнат мигрантлар ва уларнинг қариндошлари иштирок этган.
 
Бир неча қирғизистонликлар Россияга пул ишлаш ниятида борган ва у ерда бир гуруҳ сифатида заём олганлар. Лекин, анчагина пул олгандан сўнг, улар пулни тўламай кетишга қарор қилишган. Бир неча ой мобайнида микрокредит ташкилотининг қарзни қайтариш тўғрисидаги илтимосларига қулоқ солмай, қочиб юришган. Натижада қарз беган компания қидирув ва мажбурий ундириш бўлимига, кейин эса Қирғизистон Республикаси судларига мурожаат қилган.

Суд ижрочилари қарздор гуруҳ аъзолари ва уларнинг кафолатчиларига қарши чора кўрдилар. Уларга олдинига 10 кун муддат ичида қарзни қайтариш тўғрисида таклиф берилди. Муддат ўтиб кетди, лекин қарздорлар томонидан ҳеч бир ижобий қадам бўлмади. Шунда суд ижрочилари қонунга мувофиқ қарздорлар молғмулкини рўйхат қилиб, унга арест қўйдилар.


 
Қарздорларнинг отағоналари ундириш бўлимига мурожаат қилиб, судлардан аризаларни қайтариб олишни илтимос қилдилар. Келишилган жадвалга мувофиқ бир ой ичида ҳамма қарзларни тўлашга ўз зиммаларига мажбурият олишди. Қарздорларнинг молҳмулкига қўйилган арест фақат қарз тўла узилганидан сўнг олиниши ҳам келишилди.
 
Маълум бўлишича, мижозлар ўзларининг зиммаларига олган янги мажбуриятларни вақтида ва тўла бажарганлар ва, шу билан, молғмулкларини сақлаб қолганлар. Кредитни қайтаришдан қочиб қутилмоқчи бўлган қарздорлар қонунга рўпара келиб, анчагина пулни қайтаришга мажбур бўлдилар.
 
Микрокредит компанияси хабарига кўра, карздорлар бу муаммони жарни ёқасига олиб бормасдан, кредитни вақтида тўлаганларида ёки кредитни тўлашдаги қийинчиликларини компанияга тушунтириб мурожаат қилганларида, уларга қўшимча муддат берилиб, масала енгилроқ ечилар эди.
 
Кредит ташкилоти тармоғида «Яхшиликни совға қил» акцияси амалга оширилмоқда ва унинг шартларига кўра, мурожаат қилиб келган қарздорларга жарималар кечирилиб, қарз қайтаришнинг янги жадвали тузилади. Ушбу акция баҳоргача давом этади. «Мол Булак» ўзининг қарздор мижозларига судга ишни оширмай, қарзларини узишга имкон бермоқда.
 
Компания вакиллари акция тугагандан сўнг барча қарздорларга нисбатан суд ҳаракатлари бошланишини тўғрисида очиқғойдин огоҳлантириш бердилар. Ҳар бир қарздордан пул у ёки бу йўл билан, лекин албатта тийинигача қайтариб олинади. Карзлар ҳеч кимга кечирилмайди!
 
Барча келишмовчиликларни барвақт ҳал қилиш учун кредит ташкилотининг телефон рақамини чоп этмоқдамиз. У орқали ҳамма қарздорлар ва уларнинг кафолотловчилари қарзни тўлаш тўғрисида келишиб олишлари мумкин.
 
Россидаги компаниянинг телефон рақами 8-800-555-71-71 ( Россия ҳудудида кўнғироқ бепул).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.