Россиялик ҳарбий муҳбир: «Ҳарбий журналистика — аёлларга мос иш эмас»

Россиялик ҳарбий муҳбир: «Ҳарбий журналистика — аёлларга мос иш эмас»

UzJournal ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, урушни асл қиёфасини кўрсатиш учун жанг майдонларига бориб ишлаётган ҳарбий муҳбирлар ҳақидаги ҳикояларни тақдим этишни давом этмоқда. Ушбу материалнинг каҳрамони Россия ҳарбий журналистикаси фаҳрийси, ёзувчи, СССР ва РФ журналистлар Иттифоқи премиялари совриндори, 1986 йилдан 2006 йилгача Афғонистонда Советлар ва Россиянинг «Комсомольская правда», «Правда», «Российская газета» каби етакчи ОАВ вакили бўлган Владимир Снегирев. Унинг хизмат сафарларининг рўйхатида Тоғли Қорабоғ, Ироқ, Шимолий Кавказ, Косово, Абхазия, Ливия, Миср, Сурия ва яна ўнга яқин манзиллар. UzJournalга берган интервьюсида у ўзининг урушлардаги фаолияти тажрибаси ҳақида ва нима учун бугун ҳарбий журналистларнинг ишлари илгаригидан хавфлироқ эканлиги тўғрисида сўзлаб берди.

«Журналистлар – жанг майдонидаги ҳолатни акс эттирувчи ойна»
Дунё яхши бўлиб бормоқда деб ишонтираётган одамлар сохта тушунчалар оламида яшаётган бўлса керак. Қалбимда мен пацифистман (тинчлик тарафдори — муҳаррир), шу сабабли минг афсуски, урушлар камаймаяпти, аксинча дунё шавқатсиз ва ифлос бўлиб бормоқда — маҳаллий зиддиятлар, терроризм, экстремизм, миллатчилик худди вулкандек отилиб чиқмоқда. Ўзбекистон ҳам, афсуски, геосиёсий муҳити мураккаб, ёнгинасидаги ҳолат олдиндан айтиб бўлмайдиган тарафга ривожланиши мумкин бўлган минтақада жойлашган. Ҳукумат махсус хизматлар ва армия, буларга қўшимча тўртинчи ҳокимият — ОАВлари ҳам ҳар ҳил кутилмаган вазиятларга тайёр бўлиши кераклигини тушунади. Чунки айнан журналистлар халқ учун фронтнинг олдинги сафида содир бўлаётган воқеаларни акс эттирувчи ойна ролини ўйнайдилар. Шу сабабдан Ўзбекистон ҳарбий журналистлар тайёрлашни бошлаш тўғрисида мутлақ тўғри қарор қабул қилган. Уларни қай форматда тайёрлашларини билмайман, алабатта — университетда алоҳида факультет тузиш керакми ёки бизларда, Москва журналистлар Иттифоқидаги амалиёти сингари, қисқа муддатли курслари етарли бўлиши мумкин. Лекин, кадрларни тайёрлаш кераклиги — яққол кўзга ташланадиган факт.

«Афғонистон уруши — советлар ҳукуматининг энг катта хатоси»
Ҳар гал Афғонистондан қайтганимдан сўнг, ўзимга ўзим бу мамлакатга қайтмайман дер эдим, лекин тақдирнинг режалари бошқа экан. Бизларнинг аскарлар у ерда турган пайтида ҳам, уларни олиб чиқиб кетиганларидан кейин ҳам Афғонистонга тез-тез бориб турар эдим. Биринчи гал 1981 йилда Афғон урушига бориб қолдим ва роппа-роса бир йил уруш шароитида ишладим. Бу тажриба менинг бутун қалбимни ўзгартирди, ва шу учун мен тақдиримга миннатдорман. У ерга кетаётганимда, соддагина ва жуда ўзига ишонган, кайтганимда эса аҳлоқий яраланган, чалкашган, ўзига ишончни йўқотган одам эдим. Олдинига Афғонистон менинг тасаввуримда бошқача эди, бунчалик шавқатсиз бўлади деб ўйламаган эдим. Деярли ҳар соатда бегуноҳ одамлар ҳалок бўлар эди, уруш эса давом этаверарди. Лекин, мени айниқса бир ваҳший қарама-қаршилик ғазаблантирарди. Мисол учун қисқа муддатга уйга, Москвага дам олишга қайтганимда, одамларда уруш ҳақида деярли ҳеч хабарлари йўқилиги намоён бўлар эди. Одамлар модага мувофиқ кийимларни кийиб, дискотекаларга бориб, тинч ҳаёт кечиришни давом этардилар. Бу мени қалбимни ўтга ташлар эди, ва миямга оғриқли урар эди, аҳир у ерда дарё ортида қон, чинқираш, синдирилган тақдирлар… Менинг фикримча, афғон уруши — Советларнинг энг катта хатоси.
 
Уруш шароитида қандай ишлаш керак?
Ортиқча, мен маҳаллий эмасман деб, кўзга ташланмаслик даркор, одамлар орасига аралашиб кетиш хавфсизроқ. Шахсан мен ҳеч қачон на бронежилет, на каска кийганман, аксинча, кўзга ташланмаслик учун маҳаллий эркаклар сингари кўринишга ҳаракат қилардим.
 
Асосан автобусларда ҳаракатланардим, чунки «Пресса» деб ёзилган автомобиллар ортиқча эътиборни жалб этади. Менинг маслаҳатим, пресс-хизматларга ва пресс-котибларга ишонмаслик, чунки уларнинг вазифаси — кенг оммадан ҳақиқиқий вазиятни беркитиб, узларининг «ҳақиқатларини» тақдим этиш. Бошқа сўзлар билан айтганда улар воқеликдан узоқ бўлган ўзларининг ўйинларини олиб борадилар. Журналистларни ҳам бетараф деб бўлмайди, чунки бу нафақат уруш шароитида, балки оддий ҳаётда ҳам ўз ўзидан келиб чиқадиган ҳолат. Бироқ, ОАВ ходимларига ёнаётган гулханга ёқилғи қўшиш мутлақо мумкин эмас, чунки гаровда — одий инсонлар ҳаёти туради. Уруш одамларни нафақат жисмоний, балки аҳлоқий жиҳатдан ҳам майиб қилишини ўз тажрибамда кўрдим. Ва ҳеч ким у ердан ундан илгариги ҳолатда кайтмайди. Лекин, қалбнинг қотиб қолишига йўл қўймаслик даркор. Шу сабабли уруш шароитида ҳам инсонийликни, одамгарчиликни йўқотмаслик керак. Агар ёнингда одамлар ҳалок бўлаётган бўлса, айникса аёллар, болалар, кексалар — олдин уларга ёрдам қўлини чўзиш керак, ва фақат шундан сўнг камерани ишга тушуриш керак. Ва энг муҳими — ҳеч қачон виждонга қарши юрмаслик даркор, ҳатто муҳарририят сизнинг ички тамойилларингизга қарши бўлган сиёсатни тиқиштираётган бўлган тақдирда ҳам.

«Ҳарбий муҳбирларни жосуслар ёки номақбул гувоҳлар ўрнида кўрадилар»
Вақт ўтган сари журналистларнинг урушдаги фаолияти мураккаблашиб бормоқда.Тўғри, техника нуқтаи назаридан ишлаш анча қулай бўлди. Алоқа ўрнатиш, хабарни тезлик билан ишлаб, узатиш журналистлар учун бугунги кунда анча енгил. Бошқа тарафдан эса фронтда ишлаш анча хавфлироқ бўлиб келмоқда. Қарама-қарши томонларнинг аччиқлиги ва муросасизлиги кучайди. Энг аввало жанговар ҳаракатлар бўлаётган ҳудудда ҳамма тарафлар дарҳол киритадиган цензура туфайли. Ҳатто нисбатан эркин ҳаракатланиш, журналист гувоҳ бўлган ҳолатни суратга тушуриш, «тавсия этилмаган» респондентлар бидан сўзлашиш ва ҳ.к. иложи бўлмай қолди. Шунинг учун ҳам ҳарбий муҳбирлар уйларига тирик қайтишлари мураккаб бўлиб қолди. Ҳарбий журналист учун энг яхши ҳимоя — махсус аслаҳа-анжомлар эмас, масалан каска ва бронежилет, балки қарама-қарши урушаётган тарафнинг бегона ОАВ вакиллирига нисбатан оқилона муносабати.
 
«Урушда телевидениечилар ва фотосуратчилар кўпроқ ҳалок бўладилар»
Ҳарбий муҳбирнинг фаолияти доим унинг ҳаётига бўлган таҳдид билан боғликлигини аниқ тасаввур қилмоқ даркор. Бироқ, кундан-кунга жанг майдонида меҳнат қилганингдан сўнг хавотир ҳисси ўз ўзидан пасайиб, йўқолиб ҳам кетади. Агар профессионал журналистлар тўғрисида сўз юритсак, биринчи уринга эксклюзив излаб топиш, ҳамакасабалардан илгари хабарни жўнатмоқ чиқиб келади. Ҳарбий муҳбирлар ҳам солдат ва офицерлар каби мардонавор жанг қиладилар, фақат уларнинг куроли — камера, блокнот, диктофон. Қўрқувни одам кейин сезади — уйга қайтганида, хабар топиш учун ўз ҳаётингни хавф остига қўйганини ҳисс этганида. Айтмоқчи, урушда энг кўп телевидениечилар ва фотосуратчилар ҳалок бўлади, чунки улар бевосита жанг майдонида меҳнат қиладилар.
 
«Ҳарбий журналистика — аёлларга мос иш эмас»
Жасур аёлларга катта ҳурмат билан қарайман. Мен Афғонистонда кўп йиллар мобайнида меҳнат қилдим, баррикадаларнинг икки тараидан — мужоҳидлар, СССР армияси, ҳатто Покистонга бордим. Саёҳатларим даврида ғарбий журналистик гуруҳлар қаторида аёл муҳбирларни учратганман. Кўплари билан танишганман, кейинчалик уларни кўп маротаба Ироқда, Яқин Шарқда, бўлиб ўтган «Араб баҳори» даврида учратганман. Албатта, окопларда юриш, ўқлардан қочиб юриш аёлларга муносиб иш эмас. Улар бўлажак ёки мавжуд оналар, ва бизлар уларни эҳтиёт қилишимиз даркор. Бошқа тарафдан, улар бу йўлни иҳтиёрий танлаган ва уларнинг қарорига биз таъсир кўрсатолмаймиз ва унга ҳаққимиз ҳам йўқ. Ҳарбий муҳбирларни тайёрлаш курсларида маъруза қилганимни эслайман, жуда ҳайрон қолдим — тингловчиларнинг 70% қизлар эди (ЮНЕСКО маълумотларига кўра оламда ОАВ ходимларининг 40% аёллар, иқтисоди ўзгариш жараенлари кетаётган мамлакатларда эса уларнинг улуши 80% фоизгача чиқган — муаллиф). Мен уларни бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилдим, чунки урушда уларга ҳеч ким енгиллик яратмайди, лекин бесамара бўлди. Урушда аёлларга-ҳарбий муҳбирларга нисбатан эркакларнинг муносабати ҳамма вақт ҳам яхши бўлмайди. Улар учун айниқса Шарқда фаолият олиб бориш мураккаб, чунки у ерда анъанавий равишда аёлларнинг жамиятдаги роли уй юмушлари ва бола-чақани парвариш қилиш чегарасидан чиқмайди.

Элина Рустамова

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.