Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида юқорига кўтарилди

Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида юқорига кўтарилди

The Economist Intelligence Unit (Буюк Британия) 2019 йил учун “Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги” индекси бўйича ҳисоботни эълон қилди. Унда Ўзбекистон 113 та мамлакат орасида 71-ўринни эгаллаб, 9 поғона юқорига кўтарилди. Ўтган йили Ўзбекистон 80-ўринда эди.

Индекс учта асосий компонетдан ташкил топган:

– Озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳамёнбоплик ва истеъмол даражаси
– Озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ва етарлилиги  
– Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат даражаси ва хавфсизлиги.

Индексни баҳолаш методологиясида Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар кўпроқ шаҳарларнинг озиқ-овқат оқимларини қабул қилиш қобилияти, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортига тарифлар каби кўрсаткичлар бўйича кузатилган, дея қайд этади Молия вазирлиги.

Озиқ-овқат хавфсизлиги индекси (The Global Food Security Index) Британиянинг The Economist Intelligence Unit тадқиқотчилик компанияси томонидан Американинг Corteva Agriscience компанияси кўмагида чиқарилади. Тадқиқот 2012 йилдан буён ўтказиб келиниб, ҳозирги пайтда дунёнинг турли мамлакатлари бўйича озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолатининг кўрсаткичлари тўпламини тақдим этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.