Самарқандни кўриш, қоқиниш ва жон бериш – Илья Варламов
Самарқандга сафар қилиш ғояси тўсатдан келди, деб ёзади журналист, блогер Илья Варламов. Унинг Самарқанд ҳақидаги матнидан кичик парчалар келтирамиз.
Самарқандда энг катта муаммо шаҳарнинг хавфли эканлигида, деб ҳисоблайди блогер.
«Бир сония диққатни йўқотсангиз бўлди – оёғингизни синдиришингиз ёки ўлиб қолишингиз ҳам мумкин! Масалан, бу ерда ўтиш жой олдида баландлиги 40 см бўлган бордюр бўлиши мутлақо нормал ҳолат. Яъни бу сатҳларнинг турли баландликда эмас, шунчаки катта тош тўсиқ сифатида қўйилган».
«Аммо энг қўрқинчлиси – ариқлар. Ер ости ёмғир канализацияси бу ерда йўқ, аммо Осиёда кўп ҳолларда бўлганидай, бу ерда йўллар бўйлаб ариқлар тармоғи бор[…]. Яна бу ариққа тушиб кетиб, ўлиб қолиш ҳам мумкин», – қайд этади Варламов.
«Маҳаллий аҳоли бунга кўникиб кетган, туристлар эса оёқ остига қараб юриши керак. Шу боис нега уларни панжара билан ёпиб қўймасликлари ғалати ҳолат», – дейди у.
«Марказдаги кўчалар мана бундай кўринишда. Тўсиқсиз муҳит!», – деб ёзади блогер.
«Парковканинг ўртасида ердан чиқиб турган ўткир темирлар – одатий ҳолат!», – қайд этади Варламов.
«Хуллас, Самарқандда бўлсангиз – кўчаларда жуда диққат-эътиборли бўлинг!», – хулоса қилади у.
Шарҳлар