Сотилган одамлар: «Қуруқ чой ва нонда ўтирган кунларимиз бўлди»
2018 йилнинг 8 декабрь санаси. Россия федерациясининг Владимир шаҳрида айнан Ўзбекистонда Конституция куни нишонланаётган пайтда Сирожиддин ўнлаб бошқа Ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари билан бирга яшайдиган уйнинг ҳовлисида яланғоч ҳолда тиззалаб, музли сув ичида турар эди.
Ҳаммаси 2018 йилнинг ноябрь ойидан бошланган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг телеграм-каналларидан бирида Владимир шаҳрида жойлашган “Континент” МЧЖ шаклидаги агентлик орқали Россияда ишга жойлашиш мумкунлиги тўғрисидаги ҳабар берилган. Шундан сўнг Қашқадарё вилоятида яшовчи бир қанча одам, улар билан биргаликда Сирожиддин К. и Аброр Базаров ҳам ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги Қарши шаҳар бўлимига ишга жойлашиш учун мурожаат этишади.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Қарши бўлими раҳбари Алишер Раҳмонов Россияда иш таклиф қилиб, бу вариант расмий рўйхатдан ўтмаганлигидан огоҳлантирди. Аброр ва Сирожиддин бу таклифни қабул қилишган, чунки уларнинг сўзларига кўра, уларга ишга муҳтож жуда катта бўлган ва Агентлик орқали ишга киришга бўлган аввалги уринишлари бесамар кетган.
Агентликнинг Қарши филиали директори ҳаммаси жойида бўлишига ишонтириб, “Континент” компанияси вакили билан ҳозир Россия Федерациясида яшовчи ва россиялик иш берувчилар манфаатларини ҳимоя қилувчи ўзбекистонлик Шуҳрат Барлибоев билан телефон орқали боғланди.
Владимирга (Россия) етиб келгач, Сирожиддин, Аброр ва улар билан бирга келганларнинг барчасининг паспортларини олиб қўйишади. Ўзбекистон фуқаролари тўрт ой давомида асирликда, кунига 12 соат маош олмасдан, ёмон овқатланиб, меҳнат қилишади.
Қаршилик кўрсатган ёки ишлашдан бош тортганларни аёвсиз калтаклашар эди. Бу Сирожиддин К. билан ҳам содир бўлди, у шунчаки меҳнат шароитлари ёъқлигидан норозилигини билдириб, паспортини қайтариб беришни сўраган эди.
“Биз қуллардек ишладик – шарт-шароитларни талаб қилишга ҳуқуқисиз, чарчашга ҳуқуқисиз, касал бўлишга ҳуқуқисиз. Ўзбекистонга шикоят қилсам, тирик қайтмайсан, деб огоҳлантирилган эдим”, деб эслайди Сирожиддин.
“2019 йилнинг 6 февраль куни Аброр Базаров бетоб бўлиб, оёқларини томири тортишиб, юролмай қолди, ётишга мажбур бўлди. Аброрнинг касаллиги ҳақида телефон орқали хабар топган Шуҳрат Барлибоев хабар берганларга: “Менга бу ерда беморлар керак эмас. Уни кўчага ташланг, қайтиб баракка киритманг. Мен объектга келганимда, бу одам йўқ бўлсин» – деди. Ишчилар ва Аброр Бозоровнинг норозилигидан кейин Шуҳрат Барлибоев: “Ҳеч қаёққа кетмайсан. Аввал пулимни қайтариб берасан, фақат шундан кейин кетасан.
Мени акамни ўртоғи ёрдамида, ўғирлаб, олиб чиқиб кетишди ва қочган уйимга беркитиб қўйишди, паспортим йўқлиги учун чегарани қийинчилик билан кесиб ўтдим”, деб эслайди Аброр Базаров.
Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлими томонидан тақдим этилган тиббий хулосага кўра, юқоридаги инсонлар орасида бўлганлардан бир Бозоровга Россиядан келганидан сўнг умуртқа суягининг ёпиқ синиши ташҳиси қўйилган.
Аброр Ўзбекистонга қайтиб келгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган ва унинг илтимосига кўра Жиноят кодексининг 105-моддаси “Қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш” билан жиноят иши қўзғатилади. Натижада ушбу жиноят иши кўриб чиқилади ва тугатилади, бироқ, ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди.
2019-йил декабр ойида Аброр Базаровга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Давлатназар Матрасулов имзоси билан хат келади, унда Аброр Базаров жўнатилган пайтда кўплаб мурожаат ва шикоятлар натижасида “Континент” МЧЖ билан Агентлик тузган икки томонлама шартномани бекор қилишга қарор қилинди ва Ўзбекистон фуқароларини ушбу ташкилотга ишга юбориш тўхтатилди дейилган эди.
Анҳор.уз га келган жавобига кўра, “Континент” МЧЖ (Россия) ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси 2018 йил 12 апрелда имзоланган ва фақат 2020 йилнинг 27 ноябрида бекор қилинган.
Шундай қилиб, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Давлатназар Матрасулов Аброр Базаровга йўллаган мактубида ёлғон гапирган. Аброр Базаров 2018-йил ноябр ойида “Континент” МЧЖга ишга қабул қилинган вақтда Агентликнинг ушбу компания билан тузган шартномаси амалда бўлган ва яна икки йил давомида амал қилган.
Сирожиддиннинг яқинлари, у асирликда бўлганида Меҳнат миграцияси агентлиги Қашқадарё бўлими директори Алишер Раҳмоновга мурожаат қилишган, аммо у ҳеч қандай чора кўрмаган. Қайтиб келгач, Сирожиддин К.нинг ўзи Раҳмоновдан “Қаерга ҳоҳласангиз, шикоят қилавер!”, деган жавоб олди
Сирожиддин шикоят қилди, ҳуқуқ-тартибот органларига, Давлат хавфсизлик хизматига ариза ёзди, аммо натижа бўлмади.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълумотларига кўра, “Континент” масъулияти чекланган жамиятига 111 нафар Ўзбекистон фуқароси ишга жўнатилган, шундан 21 нафари Қашқадарё вилоятидан.
Матбуот хизмати “Континент” МЧЖ билан шартномани бекор қилиш сабаби, айнан “Ўзбекистон фуқароларидан “Континент” МЧЖга нисбатан кўплаб мурожаат ва шикоятлар” келиб чиқиш сабабларига изоҳ бермади.
2020-йил сентабр ойида “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги матбуот анжуманида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари Давлатназар Матрасулов хорижда ишга ноқонуний жойлашган меҳнат мигрантларини танқид остига олди ва қонуний ишга жойлашиш аҳамияти ва мигрантлар ҳуқуқларини 100% ҳимоя қилиш кафолати ҳақида гапирди.
-– Масалан, сўнгги икки йилда фуқароларимизга 823 минг доллар миқдорида иш ҳақи ва компенсатсиялар тўланишига эришдик, – деди агентлик директори Шунингдек, қонуний муҳожирларга соғлиғи билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ёрдам олиш ҳам осон эканлигини қўшимча қилди.
2018—2020 йилларда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Қашқадарё вилояти бўлимига раҳбарлик қилган Алишер Раҳмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Таҳририят бошқа ҳеч қандай маълумотга эга эмас.
Аммо Аброр Базаров мисолида шуни айтиш мумкинки, қонуний меҳнат миграциясида ҳам алданиб, майиб бўлиш ёки меҳнат қуллигига тушиб қолиш хавфи бор.
Шарҳлар