STADA компанияси Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш борасидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича ҳисоботни тақдим этди
Охирги 12 ой давомида Ўзбекистон аҳолисининг 22 фоизи профилактик тиббий кўрикдан тез-тез ўтмоқда. Бундай маълумотлар STADA фармацевтика компанияси томонидан ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижалари асосида тайёрланган ҳисоботда келтирилган. Бошқа 14 та Европа давлати ва Қозоғистон билан бир қаторда Ўзбекистон ўз тарихида илк бор ушбу тадқиқот иштирокчисига айланди.
22 сентабрь куни Тошкентда ҳисоботни тақдим этар экан, STADA компаниясининг Евросиё минтақаси бўйича вице-президенти Арминас Мацевичус шундай деди:
«Биз жорий йилда Соғлиқни сақлаш ҳақидаги ҳисобот Ўзбекистонни ҳам қамраб олганидан мамнунмиз, чунки у ўзбекистонликлар соғлиғи ҳақида нималарни ўйлаётганлиги, уларни қандай тиббиёт масалалари ташвишга солаётганлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан нималарни кутаётганлиги, нималарни ўзгартиришни хоҳлаётганликлари ҳақида энг долзарб маълумотларни беради. STADAнинг 2023 йилги соғлиқни сақлаш соҳасидаги Health Report 2023 ҳисоботи одамларнинг хатти-ҳаракатлари, фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги саводхонлик даражаси ҳамда соғлиқни сақлашдаги тенденцияларни чуқур тушунишга ёрдам берадиган маълумотларни ўз ичига олади. Бу маълумотлар STADA компаниясига беморлар ва тиббий ходимларнинг талабларига янада мослашишда, яъни ўзининг одамлар соғлиғини муҳофаза қилишдаги ишончли ҳамкор сифатидаги вазифасига тўлиқ риоя қилишда ёрдам беради».
2023 йилда STADA компанияси Human8 тадқиқот компанияси билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш бўйича бўйича халқаро фикр-мулоҳазалар сўровномасини амалга оширди. Ўзбекистонда эса компания шериги сифатида “Ижтимоий фикр” ЖФЎРМ телефон орқали сўров ўтказди. Ҳар бир мамлакатда тахминан 2000 киши сўровдан ўтказилди. Жами 18 дан 99 ёшгача бўлган репондентлардан иборат 32,013 киши, сўровномада қатнашди. Саволлар тиббиётнинг қуйидаги соҳаларига оид бўлиб, умумий соғлиғи, руҳий соғлиғи, касалликларга мойиллиги, касалликларнинг олдини олиш, тиббиётда рақамлаштириш ва бошқаларни ўз ичига олди.
Ўзбекистонликлар қайси тиббий хизматлардан кўпроқ фойдаланади
STADA тадқиқотига кўра, охирги 12 ой давомида Ўзбекистон аҳолисининг 22 фоизи тез-тез профилактик тиббий кўрикдан ўтишни бошлаган.
Ўзбекистонда сўровдан ўтган респондентларнинг 38 фоизи барча профилактик тиббий кўриклардан ўтишини, 37 фоизи эса айримларидан ўтишини таъкидлаган.
Ўзбекистонликлар орасида энг машҳур скриннинг муолажаси терапевтик кўрик ҳисобланади. Уни аҳолининг 58 фоизи мунтазам ўтайди. Иккинчи ўринда қон таҳлили турибди, уни мунтазам ўтувчилар 45 фоизни ташкил этади. Учинчи ўринда эса стоматологик кўрик туради – аҳолининг 28 фоизи шу тадбирдан ўтади.
Ўзбекистонликлар қандай касалликлардан хавфсирайдилар
Европалик респондентларнинг фақат 5 дан бир қисмигина инфарктни асосий қўрқувли касалликлар қаторида тилга олган. Қозоғистонликлар эса инсульт ва онкологик касалликларга урғу берган. Ўзбекистонлик респондентлар эса энг қўрқувли касаллик сифатида Паркинсон касаллиги ва деменцияни кўрсатган.
Ўзбекистонликлар дори-дармон харажатларини камайтирганликларини билдирди
Аҳолининг 26 фоизи иқтисодий инқироз туфайли дори-дармон харажатларини қисқартирган. Бундан ташқари, ўзбекистонликларнинг 10 фоизи янги озиқ-овқат маҳсулотларига, 8 фоизи эса соғломлаштириш муолажаларига сарф-харажатларни камайтирган.
Ўзбекистон руҳий соғлик бўйича етакчилик қилмоқда
Сўровдан ўтган ўзбекистонликларнинг 2 фоизигина ўз руҳий ҳолатини қониқарсиз, деб баҳолаган.
Респондентларнинг 56 фоизи келажакка ишонч билдириб, руҳий соғлиғи янада яхшиланишини умид билдирган.
Эркаклар орасида 73 фоизи ўз руҳий ҳолатини яхши деб баҳолаган бўлса, аёллар орасида бу кўрсаткич 62 фоизни ташкил этади.
Тиббиётни рақамлаштириш
STADA тадқиқотининг натижаларига кўра, ўзбекистонликлар тиббиётдаги инновацияларга нисбатан камроқ очиқ, фақат респондентларнинг 13 фоизи шифокорга онлайн ёзилишини билдирган, Қозоғистонда эса бу кўрсаткич 52 фоизни ташкил этади.
Электрон рецепт олувчилар ҳам кам – 8 фоиз.
Ҳозирги кунда ўзбекистонликларнинг 9 фоизигина видео алоқа орқали шифокор маслаҳати хизматидан фойдаланмоқда.
Тадқиқот маълумотлари мамлакат аҳолиси соғлиғига кўпроқ эътибор бераётганлигини кўрсатмоқда. Аммо Ўзбекистон аҳолиси ҳали касалликларни аниқлаш бўйича скрининг дастурлари билан етарли даражада қамраб олинмаган.
Шарҳлар