ТИВга Ўзбекистонни реклама қилувчи роликларни Euronews ва CNN каналларига жойлаштириш қанчага тушди

Источник: unsplash.com

2021 йил 8 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ҳозирги Миллий медиа-ассоциация) билан шартнома имзолади. Шартномага кўра, ассоциация Euronews ва CNN телеканалларида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” конференцияси ҳақидаги роликларни жойлаштириши керак эди, буюртманинг умумий қиймати 2,9 млрд.сўмни ташкил қилди.

Euronews

Хусусан, ушбу телеканалда трансляция қилиш 1,3 миллиард сўмга (110 минг евро) тушди. Ушбу суммага ҳафтасига 15 марта 9 тилда 4 дақиқалик репортажни кўрсатишни ўз ичига олади. Ушбу репортажни кўрсатишдан олдин битта промо-видео кўрсатилиши керак (жами 15 та).

Давлат харидларида «Ўзбекистон» телеканалида уч ҳафта давомида 30 сониялик эфир вақтини ажратишга тайёр реклама кампанияси яратилаётгани қайд этилган.

Шу билан бирга, каналнинг веб-сайтида [эҳтимол Euronews ҳақида сўз бораётган бўлиши мумкин – таҳ.изоҳи] тадбир ва унинг ташкилотчилари ҳақида 12 тилда битта натив мақола чоп этилади.

Давлат харидида қайд этилишича, ушбу хизматлар пакети Option 1 деб аталади.

CNN

CNN телеканалидаги хизматлар пакети Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига 1,6 миллиард сўмга тушди. У конференция материалларини ёритиш ва/ёки конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга иккита вакилни – мухбир ва ҳудудий вакилни юборишни ўз ичига олади.

Ушбу пакет, шунингдек, қуйидагиларни ўз ичига олди:

– конференция давомида CNN веб-сайтида махсус саҳифа очиш;

– конференциянинг реклама баннерларини, тадбир матнини ва 30 сониялик видеони CNN веб-сайтига жойлаштириш.

– Икки ёки тўрт ҳафта давомида CNN International эфирида 60 сониялик роликни жойлаштириш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.