«ТМР» машиналарга қарши. Шарқий Осиё қурилиш модели Ўзбекистон шаҳарларига қандай ёрдам бериши мумкин

«ТМР» машиналарга қарши. Шарқий Осиё қурилиш модели Ўзбекистон шаҳарларига қандай ёрдам бериши мумкин

Ўзбекистонда ҳозирги урбанизация суръатлари нафақат шаҳар инфратузилмаси ва экологияга таъсир кўрсатмоқда, балки давлат бюджетидан катта харажатларни ҳам талаб қилмоқда. Урбанист-архитектор Анвар Мухамеджанов Ўзбекистондаги мавжуд шағарсозлик модели ўрнига муқобил, камхарж ва шаҳарларни ривожлантиришнинг турғунроқ стратегияси ҳақида гапириб берди.

Шаҳарни фойдали ривожлантиришнинг янги модели

Тошкентнинг урбанизацияси пойтахтга яшаш ва ишлаш учун келаётган мамлакат аҳолиси учун янги имкониятларни очмоқда. Бу шаҳар маъмуриятидан янги ечимларни талаб қилмоқда, ўз навбатида улар Тошкентга машиналар учун эмас, балки одамлар учун шаҳар сифатида ривожланиш имконини беради.

Ҳокимлик “йўл парҳези” ҳисобидан ЙТҲдан ўлишлар сонини қисқартирган, кўкаламхор ҳудудларни, қурилишларни кенгайтирган ва кўчмас мулкдан бюджетга тушадиган маблағларни оширган бўларди.

Шундай ечимлардан бири транзил-мўлжалланган ривожланиш (ТМР) моделини қўллашдан иборат. Автомобилларга боғлиқ шаҳар режасига Япония ва Сингапур каби ресурслари кам, аммо ривожланган  мамлакатларнинг шаҳарсозлик сиёсати муқобил бўлиши мумкин. Бу мамлакатлар автомобиль индустриясини қўллаб-қувватлаш экологик жиҳатдан зарарли эканини, истиқболда эса бу қимматга тушишини англаб етишди. Шу муносабат билан улар “ТМР” концепциясини жорий этишди.

«ТМР» – бу аралаш шаҳар қурилмалари ихчам тарзда пиёда бориш мумкин бўлган (500 метрга яқин) транзит узеллари, яъни метро, темир йўл вокзаллари атрофида жойлашадиган шаҳар моделининг алоҳида тури.

Қуймдаги расмдан кўриниб турганидай, “ТМР” концептуал схемаси барча энг зарур хизматларни сиғдириши мумкин.

 
1-Расм. Питер Кальфорпе концепциясидан мослаштирилган «ТМР» иллюстрацияси (1993).

«ТМР» моделининг афзалликлари

Йўлдаги тиқинлар муаммосини ҳал этади. Ушбу модель сиёсати сифатли жамоат транспортини қўллайди, шу боис йўл экспансиясини молиялаштириш зарурати йўққа чиқади.

Ҳавонинг сифати яхшиланади. Автомобиль нафақат йўл тиқилинчларининг, балки шаҳар ҳақоси ифлосланишининг ҳам энг биринчи сабаби ҳисобланади. Ҳавонинг ёмон сифати турли касалликларни келтириб чиқариши ва ҳатто ўлим даражасини ошириши ҳам мумкин. Бироқ ТМР  моделида асосий юклама жамоат электр транспортига тушади, демак, бу ерда автомобилдан фойдаланиш зарурати минимал бўлади.

Энергия ва табиий ресурслар сақланади. Биз ҳар куни ҳаракатланиш ва уйни иситиш учун ишлатадиган бензин, газ ва кўмирни қўшимча равишда импорт қилишга боғлиқлик сезиларли даражада камаяди.

Ижтимоий тенгсизлик камаяди. Бугунги кунда Ўзбекистондаги кўплаб оилалар учун автомобиль харид қилиш – бу ягона даромад манбаини шунга йўналтиришдир. ТМР моделида ҳар бир фуқаро тенг даражада имконли ва қулай жамоат транспортидан ва уй яқинидаги бошқа ижтимоий қулайликлардан фойдаланиш имконига эга бўлиши мумкин.

Турмуш сифати ошади. Йўл экспансиясини молиялаштириш, ЙТҲдан ва шаҳарнинг газланганлигидан ўлиш ҳолатлари муаммоси ҳал этилади: шаҳар ихчамроқ, хавфсизроқ ва инвестицион мафтункорроқ бўлади. Бундай шаҳарда уй-жойга бўлган талаб имконли ижтимоий қулайликлар ва иқтисодий имкониятларга мутаносиб тарзда ошиб боради. Давлат аҳолининг катта мобиллиги ҳисобидан тушадиган солиқлар, қулай шаҳар инфратузилмасидан тушадиган маблағлардан катта фойда ола бошлайди.

«ТМР» моделининг салбий томонлари

Ушбу модель, албатта, идеал эмас, у масъулиятли ёндашувни талаб қилади. Масалан, фойда ва тураржойга юқори талаб ортидан қувган япон шаҳарсозлари Токиони уйларга тўлдириб ташлашди, аммо кўкаламзорлаштириш ишларига унчалик эътибор қаратишмади – ҳозир бу ерда шаҳар ландшафтининг бор-йўғи 13.8% истироҳат боғлари, боғлар ва жамоат жойларига ажратилган.


 
Бу ерда қаттиқ қизиган бетон ва асфальт қопламалар шаҳардаги ҳаво ҳароратини кучли кўтармоқда ва “шаҳар иссиқлик ороли” феноменини келтириб чиқаряпти. Шу боис бизнинг иқлим шароитларида ТМР модели қўлланганида, қўшимча тадқиқотларни ўтказиш ва қурилиш ҳамда кўкаламзорлаштиришнинг мақбул фоизли нисбатини топиш зарур.

Анвар Мухамеджанов

Урбанист-архитектор, Осиё Тараққиёт Банкининг стипендиати, Токио Университетининг магистри, халқаро ривожланиш ва ҳудудий режалаштириш соҳасининг мутахассиси.

Ушбу материал @school.cabar менторлик кўмаги дастури доирасида IWPR нинг техник кўмагида яратилди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.