Тошкент қоғоз фабрикаси қайта ишга тушади
Вазирлар Маҳкамасининг № 146-сонли қарорига кўра, Тошкентда “Toshkent qog’ozi” МЧЖнинг ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилмаётган асосий воситалари ва якунланмаган қурилиш объектлари (умумий майдони 73,74 минг метр квадрат) 24 ой муддатга музлатиб қўйилди.
Ҳужжатга мувофиқ, жорий йилнинг 4-чорагида фабрикада № 4 қоғоз ясаш машинаси (ҚЯМ)нинг технологик линияси модернизация қилинади ва оқланган картон ишлаб чиқариши ташкил этилади.
Корхонанинг ўз маблағлари етарли бўлгани боис қарор билан қоғоз фабрикасига Ўзбекистон Миллий банкининг кредитларини тақдим этиш тасдиқланди.
Зарур ускуналарни сотиб олиш учун хориж валютаси зарурлиги сабабли заводга 2 255 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни конвертация қилишда кўмак кўрсатилади.
Фотосурат: Daryo.uz
Шарҳлар