Ўзбекистон фаоллари “Ёзёвон” табиат ёдгорлиги бўйича президентга мурожаатнома билан чиқди

Ўзбекистон фаоллари “Ёзёвон” табиат ёдгорлиги бўйича президентга мурожаатнома билан чиқди

«Давлат табиат ёдгорликлари –бу бизнинг миллий фахримиз, улар ўзининг мавжуд бўлиш ҳуқуқини мунтазам равишда исботлашига хожат йўқ», – дейилади мурожаатномада. Қуйида ҳужжатнинг тўлиқ матнини келтирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентига
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига
Ўзбекистоннинг Фуқаролик Жамиятига
 
МУРОЖААТ

Давлат табиат ёдгорликлари – бу ноёб табиий мажмуалар бўлиб, биосферанинг биологик ва ландшафт хилмахиллигини асрашнинг асосидир. Шунингдек улар тарихий ва маданий меросни сақлайди, миллатнинг маънавий соғлом бўлишига кўмаклашади, ватанпарварлик ҳиссини ва фуқароликни тарбиялайди. Уларнинг йўқолиши – бу шунчаки муассасанинг ёпилиши эмас, бу тирик организмнинг нобуд бўлишидир. Уларга ҳатто совуққон муносабатда бўлиш ҳам жамиятнинг ахлоқ даражасига катта зарар етказади.
 
Айни пайтда жамият Ўзбекистонда муҳофаза қилинадиган ягона геоморфологик ва палеонтологик табиий ҳудуд – ўзининг ноёб тарихи ва биохилмахиллиги билан машҳур бўлган “Ёзёвон” Давлат табиат ёдгорлигининг вайрон қилиниши борасида жуда хавотирда.

Бу ерда нафақат жонли табиатдаги турлар ранг-баранглигини ва генетик фондни, экологик тизимлар, ландшафтлар ва ноёб табиий объектларнинг хилмахиллигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлашни кўзда тутувчи “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг ва “Табиий қўриқланадиган ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун 28-моддасининг (“Давлат табиат ёдгорликлари ҳудудида уларнинг сақланишига таҳдид қилувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади”) бузилиши яққол кўзга ташланмоқда.

Шу билан бирга, жамиятимиз ҳар бир ўзбекистонлик учун қадрли бўлган, табиатнинг тегилмайдиган захирасини бузиш сиёсати ҳалокатли ва узоқни кўролмайдиган сиёсат эканини ҳам англаб етгани кўриняпти. Давлат табиат ёдгорликлари – бу бизнинг миллий фахримиз, улар ўзининг мавжуд бўлиш ҳуқуқини мунтазам равишда исботлашига хожат йўқ.

Биз ноёб экотизим – “Ёзёвон” давлат табиат ёдгорлигининг вайрон бўлишига йўл қўймасликни сўраймиз!!! 
 
Ўзбекистон ННТ экофоруми
«За экологически чистую Фергану»  ассоциацияси ННТ
«Шоҳимардонобод сув» ННТ
«Сувчи» ЖБ
«Орзу» ННТ
«Ўзбекистон Республикаси Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази» ННТ 
«Чимён сув ҳалол» ННТ
«Қорасоқол Оби ҳаёт» ННТ
«Зиёнур» ННТ
«Экология плюс саломатлик» ННТ
«Оқжар чашмаси» ННТ
«KRASS» ННТ
«ОҚАР  БУЛОҚ» ННТ
«Ўқчи Оби-Зилол» ННТ
«Чунбоғиш Булоғи»  ННТ
«Тўмарис» ННТ
«Зарафшон» ННТ
«Яшил Кимё» ННТ
«Яшил Тўлқин» ННТ
«Орол ва Амударёни ҳимоя қилиш иттифоқи» ННТ
«Экосервис» ИКМ ННТ
«Саломатлик плюс экология» ННТ
«Родничок» ННТ
 
Бош саҳифадаги фотосурат: «Фергана» АА

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.