Yangi Nafas югуриш мусобақалари
Бир мамлакат, бир старт, бир масофа, бир мақсад – биргаликда югурамиз!
2022 йил 26 июнь куни республиканинг саккизта шаҳрида бир вақтда Ўзбекистон Ёшлар кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақалари ўтказилади.
Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб 16 мингдан ортиқ киши югуради. Югуриш мусобақалари биринчи марта жонли эфирда намойиш этилади. Масофа 3 километрни ташкил қилади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш соат 07:00 да бошланади, тадбир 07:30 да бошланади.
“Янги нафас” ижтимоий лойиҳаси бу йил илк бор “Ёшлар куни” тадбирлари дастурига киритилди. Ҳар йили шу куни маданий тадбирлар, концертлар, мамлакатнинг таниқли кишилари билан учрашувлар ўтказилади. Енгил атлетика федерацияси ташаббусни қўллаб-қувватлади ва байрам дастурига ёшлар ўртасида спорт ва жисмоний тарбияни оммалаштиришнинг муҳим компонентини киритди.
“Янги нафас” югуриш мусобақаларида хоҳлаган киши иштирок этиши мумкин. Спорт йўлагининг пухта тайёрланиши имконияти чекланган югурувчиларнинг хавфсиз ва қулай иштирокини ҳам таъминлайди. Югуриш ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Енгил атлетика федерацияси.
“Янги нафас” – бу аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини рағбатлантиришга қаратилган ижтимоий ҳаракат. Мусобақа Енгил атлетика федерацияси иштирокида 2020 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон шаҳарларида бепул юнуриш ва марафонлар, спорт тадбирлари ўтказилади.
Шарҳлар