ЮНЕСКО ижтимоий кампанияни бошлади
Халқаро толерантлик куни муносабати билан ўзининг 75 йиллик фаолияти йилида ЮНЕСКО Алмати, жаҳон ҳамжамиятига биргаликда тинч яшаш тамойилларига амал қилиш муҳимлиги ҳақида эслатган ва маданий, диний, индивидуао ва бошқа фарқларга қарамасдан ўзаро ҳурматга чақирган ҳолда, #BeTolerant2020 ижтимоий кампаниясини ишга туширди.
Кампания доирасида хонанда Данэлия Тулешова, актёр Ерден Телемисов, продюсер Адель Смит, блогерлар Ержан Рашев, Жулиана Карузо, Азиза Айбадуллина ва бошқалар иштирокида видео-экспериментлар суратга олинди.Экспериментлар иштирокчиларига мутлақо нотаниш одамларнинг исмларни, этник мансублигини ва она тилини фақат ўз тахминлари ва сезгиларига асосланган ҳолда топиш таклиф қилинди. Бундай экспериментлар Америка ва Европада кенг тарқалган бўлиб, энди Марказий Осиёда ҳам тарқалмоқда. Видеороликларни ижтимоий тармоқларда @unescoalmaty кўриш мумкин.
Маданий экспериментлардан ташқари, ЮНЕСКО Алмати ижтимоий медиа фойдаланувчиларининг эътиборига аёллар ва қизларнинг ментал ва эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган уларга нисбатан қўлланадиган сексистик жумлаларни йўқ қилишга йўналтирилган қисқа роликлар туркумини ҳам тақдим этди. Ушбу лойиҳа ҳам БМТнинг “Гендер зўравонлигига қарши 16 кун давом этган фаоллик” глобал кампаниясида ўз аксини топди.
Ижтимоий тармоқларда таниқли бўлган фойдаланувчилар мазкур кампанияни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди. Уларнинг орасида тадбиркорлар Рамиль Мухоряпов, Сания Иминова, Асель Зои, блогерлар Азиза Айбадуллина, Рамина Таипова, Айна Досқизи, Самат Айтенов, хонанда Луина, стилист Сабина Рустембаева ва бошқалар ҳам бор.
Шарҳлар