,

Ўзбекистонда ҳар йили сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш куни ўтказилади

Фото: norma.uz

Президентнинг 2024 йил 19 июлдаги “Сиёсий қатағон қурбонлари бўлган ватандошлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-270-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сиёсий қатағон қурбонлари бўлган ватандошлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилди.

Шунингдек, қурбонларнинг исм-шарифларини аниқлаш, тўплаш ва тадқиқ қилиш, уларнинг маълумотлари ва хизматларини архивлар, музейлар ва кутубхоналарда ҳужжатлаштириш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида қад ростлаётган “Қатағон қурбонлари” кўп жилдли китобини нашр этиш, қатағон қурбонлари номини рамзий китобга киритиш ишлари давом эттирилади.

Маънавий-маърифий ишлар навқирон авлод қалбида Ватан озодлиги йўлида жон фидо қилган аждодлар хотирасига ҳурмат ва эҳтиром туйғусини шакллантиришга хизмат қилади.

Республика комиссиясининг ишчи органи Мудофаа вазирлигининг умумий раҳбарлигида – Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Кенгаш, Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа ва ҳарбий хавфсизликни ўрганиш институти, Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси, «Шон-шараф» давлат музейи, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг масъул шахслари ва етакчи мутахассисларидан иборат гуруҳ ташкил этилади.

Шунингдек, ҳар йили октябрь ойида сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш ҳафталигини ўтказиш режалаштирилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.