“Ўзбекистоннинг бирорта қонунида мулк ҳуқуқидан маҳрум этишга рухсат берувчи модда йўқ” – Президентга мурожаат

Anhor.uz таҳририятига сайт ўқувчиси илтимос қилиб, унинг уйи бузилиши мумкинлиги ҳақидаги Президентга мурожаатини эълон қилиштитзни сўради. Биз аввал ҳам 2020 йилда ушбу вазият ҳақида ёзган эдик.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

2021-йил 12-октабрда бўлиб ўтган суд мажлисида уй қурувчи томонидан хусусий мулким ҳуқуқларининг доимий равишда бузилиши, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича апелляция суди судьяларининг хатти-ҳаракатлари мени уйимга баннер осиб қўйишга ва шу тариқа. конституциянинг кафили Ўзбекистон Президентига мурожаат этишимга  мажбур қилди.

Бир сўз билан айтганда, вазият шундайки, айрим маҳаллий давлат хизматчилари Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини таъминлаш борасида президент сиёсатига путур етказмоқда.

Ҳокимлик томонидан хусусий уй-жойлар жойлашган ер участкалари ҳеч қандай қонуний асосларсиз, ушбу уйларда яшовчилар билан муҳокама қилинмасдан, розилик олинмасдан турли МЧЖларга тақсимланади. Прокуратура ҳокимнинг хусусий уй қурувчисига ер ажратиш тўғрисидаги қарори устидан протест келтиришни рад этади.

Қурилиш соҳасида назоратга масъул вазирлик ва ташкилотлар томонидан бир неча бор мурожаат қилинганига қарамай, уй қурувчиси томонидан қўпол қонунбузарлик ҳолатлари кузатилмаяпти.

Барча инстанция судлари қонуннинг формал томонига амал қилишдан бош тортадилар ва хусусий уй қурувчиларни рози қилиш учун эгаларини ўз уйларидан мажбуран чиқариб юборишга қарор қиладилар.

Энди эса батафсилроқ:

Мен Мирусмонов Дилмурод, фотосуратдаги уй эгасиман, у Тошкент ш., Яккасарой тумани, . 2-Миробод кўчаси, 7 манзилида жойлашган

GOLDEN HOUSE асосчиси бўлган «Absolute Business Trade» МЧЖ уй қурувчиси мени ва менинг оила аъзоларимни суд орқали уйимиздан мажбуран чиқариб юборишни исташмоқда.

Ҳокимнинг МЧЖга кўп қаватли уйлар қуриш учун 6 гектар ер участкаси ажратиш тўғрисидаги 09.11.2017 йилдаги ўша пайтда амалдаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган 1218-сон қарорига асосан, уй қурувчисининг вакиллари уларнинг товон тўлаш шартларига кўнишимиз учун бизни ҳар томонлама босим ўтказмоқдалар. Бизни тинч қўйишларини ва уйимизни бузмасликларини сўраймиз, ҳоким қарор чиқарганида биз билан ҳеч ким муҳокама қилмади, биз бузишга ҳеч кимга розилик бермадик, қурувчи билан ҳеч қандай келишувимиз ҳам, мажбуриятимиз ҳам йўқ, уй қурувчисининг вакиллари: «Биз барибир уйингизни бузиб ташлаймиз” дейишади. Улар эса уй эгаларининг хоҳиш-истакларини инобатга олмасдан, ўз шартларига кўра бузиб ташламоқчи. Уларнинг қилмишлари Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид эканлиги уларни унчалик безовта қилмаса керак.

2021 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳар апелляция инстанцияси судида суд мажлиси бўлиб ўтди, унда судьялар ҳайъати вакилимни жараёнда иштирок этишига рухсат бермай, мажлисни бошлаб юборди ва дарҳол Сулаймонова томонидан уйимнинг бозор нархини белгилаш учун экспертиза тайинлаш масаласини кўтарилди. Бунга рози эмаслигимга қарамай, менинг фикрим инобатга олинмади ва суд уйимни баҳолашни буюрди. Суд жараёнида мен товон пули масаласини муҳокама қилмоқчи эмаслигимни, уйимни сотмоқчи эмаслигим ва уй қурувчиси олдида ҳеч қандай мажбуриятим йўқлигини, лекин ҳоким қарорининг ўша пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мос келишини ва Фуқаролик кодексининг 11-моддасига мувофиқ суд томонидан давлат органининг ҳужжати (ҳоким қарори) қонунга зид ҳаракат сифатида қўлланилмаганлиги ижроси масаласини кўриб чиқилишини сўрашимни айтдим.

Аввалги, биринчи йиғилишда судья ҳоким қарори бўйича масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги ходимини таклиф этишга қарор қилган. Аммо суд мажлисида ҳокимлик ходими иштирок этмади ва юқорида айтганимдек, судья фақат уйни баҳолаш масаласини кўтарди. Бир неча кундан кейин иш материаллари билан танишиб, йиғилиш баённомасида кўп нарса ёзилмаганини билдим. Шунчаки бунинг олдини олиш учун мен аудио-видео орқали қайд қилиш учун рухсат сўрадим, лекин суд рад этди.

Уйимни баҳолаш натижасини олгандан сўнг, суд менга Сулаймонованинг экспертизаси билан аниқланадиган уй қурувчиси истагига мувофиқ компенсация тўлашни ҳақида қарорни қабул қилишини топиш қийин эмас.  Акс ҳолда, нега менинг уйимни баҳолаш амалга оширилмоқда?

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида бўлган томоша ҳақида ёзадиган нарса йўқ. Биринчи суд мажлисида менга суд залида даъво аризаси топширилди ва у ерда менга иш билан танишиш учун 10 дақиқа вақт берилди. Ишни ўрганиш ва жараёнга тайёргарлик кўришим зарурлигидан келиб чиқиб, суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги аризамга жавобан, суд ишни кўриб чиқишни кечиктирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳужжатларни атрофлича ўрганиш ва суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш имкониятим бўлмагани учун менга берилган барча саволларга иш материалларини батафсил ўрганмай туриб, ўз фикримни билдира олмайман, деб жавоб бердим. Биринчи суд мажлисида уй қурувчисининг илтимосига биноан судья Сулаймонова экспертизаси томонидан уйимни баҳолашни тайинлади.

Иккинчи суд мажлисида, баҳолаш натижаларини олгач, оилам ва мен коронавирус касаллиги туфайли ушбу суд мажлисида иштирок этмаганлигимга қарамай, мен бу ҳақида суд котиби телефон суҳбатида огоҳлантирдим, судья мени дарҳол уйдан чиқариб юборишга қарор қилди. Мен ҳатто даъвога эътироз билдиришга ҳам улгурмадим, суд, ҳеч бўлмаганда, расмиятчилик учун бошқа томонни яъниумуман олганда, биз- ушбу уй эгалари нимани исташимизни тинглашни зарур деб ҳисобламади.

Уй қурувчиси ўз шартларини менга юклаш ҳуқуқига эга эмас. Биз қонун устуворлиги тан олинган ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз. Ўзбекистон Конституциясининг 53-моддасида хусусий мулк дахлсизлиги ва давлат ҳимоясида эканлиги белгиланган.

54-моддада, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади деб айтилган.

Ҳеч ким ўз хоҳишига кўра мулкимни тасарруф этишимни чеклаш ҳуқуқига эга эмас. Ҳеч ким менга ўзим учун фойдали бўлмаган шартларни қўйиш ҳуқуқига эга эмас.

Фуқаролик кодексида, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда, Уй-жой кодексида – буларнинг барчаси, бошқа қонунлар қатори хусусий мулкка тажовуз қилишга йўл қўйилмаслиги, мулкдорга атайлаб йўл қўйиб бўлмайдиган шартлар қўйилмаслиги, хусусий мулкка бўлган ҳуқуқнинг чексиз муддати тўғрисида, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларни истисно этганда, хусусий уй-жойларни олиб қўйишнинг мумкин эмаслиги ва ҳ.к. ёзилган

Ўзбекистон қонунларининг ҳеч бирида айнан мулкдорнинг уйи жойлашган ер участкасида фақат хусусий МЧЖ кўп қаватли уй қурмоқчи бўлганлиги сабабли, мулк ҳуқуқидан маҳрум этишга рухсат берувчи модда йўқ. Қонунларнинг ҳеч бир жойида ушбу участкани шахсий манфаатлар учун эгаллаб олмоқчи бўлган хусусий МЧЖ инжиқлиги учун эгасини ўз уйидан чиқариб юбориш тўғрисида модда йўқ. Агар уй давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиладиган бўлса, сизни уйингиздан чиқариб юбориш мумкин. Давлат эҳтиёжларига нималар киритилганлиги алоҳида таърифланган. Хусусий уй қурувчиси томонидан кўп қаватли биноларнинг қурилиши ушбу рўйхатда йўқ.

2017 йилда уй қурувчисига ер бериш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда Вазирлар Маҳкамасининг 97-сонли “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида”ги қарор кучда эди. Номидан ва яна низомнинг ўзидан кўриниб турибдики, у Миробод Авеню қурилиши лойиҳасига кирмайдиган давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартибини белгилайди. Уй қурувчиси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 16-ноябрдаги “Ер участкаларини олиб қўйиш ва берганлик учун компенсация тўлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарорининг қўлланилишини талаб қила олмайди, чунки, биринчидан, орқага қайтиш қонуни мавжуд эмас, иккинчидан, ушбу қоида ҳокимнинг 2017 йилдаги қарорига нисбатан қўлланилиши мумкин деб ҳисобласак ҳам, уй қурувчиси ушбу қоидадаги бошқа шахсларнинг доимий фойдаланишида бўлган ер участкаси кимнинг манфаатларини кўзлаб олиб қўйилиши мумкинли борасидаги.мезонларга жавоб бермайди.

Уй қурувчисининг судлардаги аргументи бизни Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 71-моддасига асосан ўхшашлик бўйича қўллаш орқали чиқариб юборишдан иборат. Ушбу модда давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратилган тақдирда, фуқароларни муниципиал уй-жойлардан чиқариш тартибини белгилайди.

2021-йил апрель ойида Адлия вазирлиги ерга ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларнинг бузилишига оид кўплаб мурожаатлардан сўнг расмий мурожаат билан чиқди, унда “Уй-жой кодексининг 70-71-моддалари асосида фуқароларга тегишли бўлган уй-жой фондидан мулкдорни кўчириш қонун ҳужжатларига зиддир» деб алоҳида таъкидланган.

Хусусий уй-жой муниципал уй-жой эмас, хусусий уй қурувчиси томонидан шахсий манфаатлар учун кўп қаватли биноларнинг қурилиши давлат ёки жамоат эҳтиёжи ҳисобланмайди.

Фуқаролик Кодексининг 5-моддасига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқларини чекловчи ва жавобгарликни белгиловчи нормаларни ўхшашлик бўйича қўллаш ҳам маън этилади.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ер участкаларини бир жисмоний ёки юридик шахсдан бошқасига ўтказиш давлат ва жамоат эҳтиёжи ҳисобланмайди.

Уй қурувчиси мени уйимдан чиқариб юборишни талаб қилишга ҳақли эмаслигига яна қандай далил керак? Бундан ташқари, менинг уйим ёнидаги синагогага оид маъмурий суд қарорининг нусхаси қўлимизда, у ерда суд ҳокимнинг қарорини ноқонуний деб топиб, уни синагога қисмида бекор қилган. Олий судга тақдим этилган Бош прокуратура протести мавжуд, унда Бош прокуратура қўшнимиз ишига нисбатан қабул қилинган қарорларнинг ноқонунийлигини кўрсатган. Бу икки ҳужжат ҳам бизнинг далилларимиз тўғрилигини тасдиқлайди.

Ҳурмат билан,

Мирусмонов Дилмурод

Қуйидагилар менинг ишимда бузилган қонунларнинг тўлиқ рўйхати эмас:

Конституция (53-модда) … Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

(54-модда) Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Фуқаролик кодекси

164-модда Мулк ҳуқуқи тушунчаси

Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун

4-модда Хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш

Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади…

5-модда Хусусий мулк ҳуқуқининг муддатсизлиги

Хусусий мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Мулкдорга мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш муддати белгиланишига йўл қўйилмайди.

Мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги 7-модда

Мулкдорнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилади, унга мувофиқ қонунчиликдаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин этилади.

13-модда. Хусусий мулкка тажовуз қилишга йўл қўйилмаслиги

Хусусий мулкка тажовуз қилишга йўл қўйилмайди.

Қонунга хилоф равишда хусусий мулк ҳуқуқини чеклашга ва (ёки) ундан маҳрум қилишга бевосита ёки билвосита қаратилган ҳаракатларга йўл қўйилмайди.

Номақбуллиги олдиндан маълум бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан ундан мол-мулкни, молиявий маблағларни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш тақиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори (2018 йил 30 июнгача амал қилган).

12-банд: …Юридик ва жисмоний шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқлари бошқа жисмоний ва юридик шахсларда рўйхатга олинган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкаларини бериш тўғрисида аризалар келиб тушган ҳолларда; ариза берувчига сўралаётган ер участкасини беришнинг мумкин эмаслиги, кўчмас мулкни мулкдорлардан мустақил равишда сотиб олиш таклифи ёки текин ер участкаларини танлашнинг бошқа вариантлари тўғрисида хабардор қилинади.

Уй-жой кодекси

11-модда Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи

Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

Хусусий мулк бўлган уйлар, квартиралар олиб қўйилиши, мулкдор эса уйга, квартирага мулк ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Мажбурий кўчириш амалиёти БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг 1993/77-сонли резолюциясига мувофиқ тегишли уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг жиддий бузилиши сифатида белгиланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.