Жасурбек Ибрагимовнинг онаси яна мамлакат президентига хат билан мурожаат қилди

Жасурбек Ибрагимовнинг онаси яна мамлакат президентига хат билан мурожаат қилди

2017 йили ҳалок бўлган талаба Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Нилуфар Алиева мамлакат президентига иккинчи очиқ хат билан мурожаат қилди. Биринчи хат билан бу ерда танишиш мумкин.
 
Алиева ўз мурожаатида “аввал бошиданоқ бир ой давомида оғир жиноятга эътиборсилик билан қараган ва жон бераётган ўғлини гумондор қилган” ички ишлар органларини айблайди.

Марҳумнинг онаси нега ички ишлар органлари моддий зарарни қопламаган Исломбек Тўлагановнинг озодликка чиқишини расмийлаштиришгани ҳақида савол беради. Шуннигдек Нилуфар Алиева Тўлагановни «Navnihol Kommunal» МЧЖга ярим ставкага 317 440 сўм ойлик билан ўтказишганини айтади. Исломбек Тўлаганов бу суммадан қандай қилиб зарар суммасини тўлаши мумкин?, дейди она, ахир ушбу сумманинг яна 20% давлат даромадига ундирилади-ку.

Эслатиб ўтамиз, суд Исломбек Тўлагановни 39 млн сўмлик моддий зарар ва 100 млн сўмлик маънавий зарарни тўлаб бериши ҳақида қарор чиқарган.
 
Алиеванинг қайд этишича, Тўлагановнинг тиббиёт коллежидаги ўқиш жараёни 16:30 гача давом этади, Тўлаганов ахлоқ-тузатиш ишларига жалб этилган ташкилот эса 17:00 гача ишлайди.
 
Онанинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Исломбек Тўлаганов отасининг мурожаатини қондирган ҳолда қимматли кадрлар ҳақида қайғурган ва 2019 йил февраль ойида Олий ва ўртма махсус таълим вазирлигига Тўлаганов И.ни ўқишга тиклаш ҳақида кўрсатма берган”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.